Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:11

Бухородаги дўкони бузилган 600 тадбиркорга на пул¸ на жой берилди


Бухоронинг "Дилкушо" деҳқон бозоридаги замонавий савдо комплекси ўтган йил бузиб ташланди.
Бухоронинг "Дилкушо" деҳқон бозоридаги замонавий савдо комплекси ўтган йил бузиб ташланди.

Бухоронинг бир йил олдин бузилган “Дилкушо” деҳқон бозоридаги дўкон эгаларига ҳокимият шу кунгача на товон пули, на янги дўкон берди. Бизнеси барбод этилган тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, прокуратура ва президентга қилинган мурожаатлар натижасиз қолмоқда. Бухоро шаҳар ҳокими Озодлик билан суҳбатда бу муаммога тезда ечим топилажагини ваъда қилди.

2017 йил ëзига қадар “Дилкушо” савдо комплексида тадбиркорлик қилган Зумрад Каримованинг дўкони ҳам¸ бозордаги 600дан ортиқ тадбиркорники каби¸ ўтган йил бошида бузиб ташланди.

Бухорода бузилган савдо комплекси
Бухорода бузилган савдо комплекси

Зумрад Каримованинг айтишича, аввалига ижара ҳақи тўлаб ишлаган бу дўконни 2016 йилда эса бошқа бир тадбиркордан 28 минг АҚШ долларига дўкон сотиб олган ва унга яна банкдан олинган 50 миллион сўмни ҳам сарфлаган:

- Мен кийим тикиб сотардим, сартарошхона ҳам очгандим. Лекин, бугун ҳеч нарсасиз қолдим. Шунча сарфлаган маблағим ҳавога учиб кетди. Бир йилдан буён ҳокимлик товон пули ҳам бермади, бошқа ердан дўкон ҳам. Президентга 18 марта ёздим, лекин ҳамма шикоятларим яна қайтиб вилоятга келади. Ҳокимиятдаги ҳамманинг талаби қондирилган¸ деб ёлғон жавоб ёзади, дейди тадбиркор.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:37 0:00
Бевосита линк

Тадбиркор Шаҳноза Муродова ҳам уч йил олдин уйини сотиб “Дилкушо”дан дўкон олган. Ҳокимият томонидан бузилган бу дўкони учун Муродова ҳам ҳозиргача бир тийин ҳам товон пули ола олмаган:

- Қарз-қавало қилиб шу дўконни 40 минг долларга сотиб олган эдим. Қизимнинг уйини сотдик, мошинамизни сотдик. Тадбиркорлик қиламиз¸ деб шу дўконни олдик. Бульдозер билан бузиб ташлашди, қанча нарсаларимиз ичида қолиб кетди. Мелисалар қанча туртиб-тортиб, ҳақорат қилди. Ҳатто эшик-деразаларини олишга улгурмадик. Тошкентдан комиссия келганида вилоят ҳокими Ўктам Барноев мана мен ёрдам қиламан¸ деб ваъда берган эди. Лекин, мана бир йил бўляпти, ҳеч нарса йўқ. Ҳамма тадбиркорлар жойсиз, ишсиз азоб чекиб юрибди, дейди Шаҳноза Муродова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00
Бевосита линк

Муродова Шаҳзода дўконига берилган ҳужжат
Муродова Шаҳзода дўконига берилган ҳужжат

“Дилкушо” савдо комплекси яқинидаги Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли маиший хизмат кўрсатиш биноси ҳам ўтган йили бузиб ташланган.

Бу бинони хусусийлаштириб олган Бухоро шаҳридаги таниқли тадбиркор 67 яшар Зайнаб Бекназарованинг Озодликка айтишича, бино бузилиши оқибатида 34 нафар одам ишсиз қолган:

- Бу бино 1252 квадрат метрдан иборат бўлиб, унда маиший хизматнинг 12 турини йўлга қўйган эдик. Ўтган йил 24 апрель куни ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Фармонов, шаҳар прокурори ва милиция бошлиғи билан экскаваторни олиб келиб, икки кун ичида чиқиб кетмасанг, бузамиз деди. Мажбур чиқиб кетдик. Бизнинг фирма ижарачиларим билан бирга ҳар ой давлатга 100 миллион сўм даромад келтираётган эди. Мен ҳамма идораларга шикоят қилдим, лекин фақат сизнинг савдо дўконингиз кўчирилишга мўлжалланган рўйхатга тушган¸ деган ёлғон жавоб келарди. Чунки, менинг бином савдо дўкони эмас, балки маиший хизмат биноси эди, дейди Зайнаб Бекназарова.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:33 0:00
Бевосита линк

Зайнаб Бекназарованинг "Ирбек" фирмасига кадастр ҳужжати
Зайнаб Бекназарованинг "Ирбек" фирмасига кадастр ҳужжати

Зайнаб Бекназарованинг айтишича, ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Фармонов чиқарган қарорда бузиладиган иншоотларнинг зарари қопланиши ва компенсация тўланиши ҳақида ёзилган, лекин бу қарор фақат қоғозда қолиб кетган.

Етказилган зарарни қоплаш ҳақида шаҳар ҳокими қарори
Етказилган зарарни қоплаш ҳақида шаҳар ҳокими қарори

Бухоро шаҳрининг ҳозирги ҳокими Карим Камолов Озодлик билан суҳбатда тадбиркорларнинг бу эътирозларидан хабардор эканлигини айтди. Суҳбат давомида ҳоким бу масала янги савдо комплекси қуриб битказилганидан сўнг ижобий ҳал этилиши, тадбиркорларга товон пули ўрнига янги дўконлар тижорий нархидан икки баравар арзон берилишини таъкидлади:

- Биринчидан, тадбиркорларга компенсация ўрнига янги қурилаётган савдо комплексидан оладиган дўконлар майдонини икки бараваргача катта қилиб берамиз. Булардан 500 дан ортиқ нафари бозор ҳисобига кирадиган тадбиркорлар. Уларга шунингдек, янги дўконлар нархига имтиёз берамиз, яъни улар бу дўконларни тижорат нархида эмас, балки ундан икки баравар арзон нархда олишади. 82 нафари бозор ҳудудига кирмайдиган тадбиркорларга эса бошқа ҳудудлардан дўкон майдонини бир ярим баравар катта қилиб берамиз¸ деганмиз. Улар бунга рози, деди Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:08 0:00
Бевосита линк

Ҳокимнинг айтишича, “Дилкушо” бозори ўрнида барпо этилаётган янги уч қаватли савдо комплексини қурилишини иккита фирма ўз зиммасига олган ва қурилиш бошланган.

Тадбиркорлар “Мустаҳкам қурилиш” фирмаси бу савдо марказидаги янги дўконлар талабгорларига ўз телефон рақамини эълон қилганини айтди.

Озодлик харидор сифатида бу фирмага қўнғироқ қилди. Фирма ходимларидан бири, қурилиш жорий йилнинг август ойида тугалланиши ва ҳар бири 20 квадрат метр бўлган дўконларга аризалар қабул қилинаётганини айтди. Ходимнинг айтишича, дўконларнинг нархи март ойида маълум қилинади.

“Дилкушо” савдо комплекси 2008 йилда қурилган эди. Ўтган йил бошида савдо комплексининг бузиб ташлангани оқибатида 610 нафар тадбиркор ва улар дўконларида ишлайдиган юзлаб сотувчи ишсиз қолган эди.

XS
SM
MD
LG