Озодлик фильми: Қор босган қоя ëхуд Каримовга мухолиф Жаслиқ тутқуни
Мухолиф "Эрк" партияси нашрининг собиқ муҳаррири Муҳаммад Бекжон президент И.Каримов даврида 18 йил қамоқда ўтирди. Фильмда нафақат қамоқдаги мислсиз қийноқлар, балки 18 йилда бир марта кўришига рухсат берилмаган 3 фарзандидан айрилиқ азобига дош берган метин ирода соҳибининг ҳаёти билан танишасиз.