Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:58

Арманистонда мухолифат собиқ президентнинг бош вазир бўлишига қарши кўчага чиқди


Еревандаги норозилик акцияси.
Еревандаги норозилик акцияси.

Ереванда мухолифат тарафдорлари собиқ президент Серж Саргсяннинг Арманистон Бош вазири лавозимига сайланишига қаршилик билдириб, норозилик намойишига чиқди.

Саргсяннинг номзоди 17 апрелда парламентда овозга қўйилиши режалаштирилган.

Акция уюштирувчиси, “Фуқаролик шартномаси” партияси лидери Никол Пашинян ўз тарафдорлари билан Ереван марказидаги бир неча кўчани тўсиб қўйди. Намойишчиларга талабалар ҳам қўшилди. Метро ҳаракати 10 минутга тўхтаб қолди, бир неча кўприк тўсиб қўйилди.

Арманистон полицияси намойишчиларнинг ҳаракатларини ғайриқонуний, деб эълон қилди. Лекин полициянинг куч ишлатганига оид маълумот йўқ.

Арманистон парламенти 2015 йили ўтказилган конституциявий ислоҳот ортидан илк бор март ойида президентни сайлади.

Арманистон парламент республикасига айланмоқда. Парламентдаги етакчи Республика партияси Бош вазир лавозимига Арманистоннинг 2008-2018 йилларда президенти Серж Саргсяннинг номзодини кўрсатган.

XS
SM
MD
LG