Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:38

Арманистон парламенти бош вазирни 1 май куни сайлайди


Норозилик акциялари 26 апрелда ҳам давом этди. Ереван, 2018, 25 апрель.
Норозилик акциялари 26 апрелда ҳам давом этди. Ереван, 2018, 25 апрель.

Арманистон парламенти янги бош вазирни сайлаш учун 1 май куни йиғилади. мамлакат Миллий мажлиси раиси Ара Баблояннинг бу ҳақдаги баёнот парламент расмий сайтида эълон қилинди.

Олдинроқ Арманистон парламентидаги “Елк” мухолифат партияси ўз лидери Никол Пашинян номзодини бош вазирликка кўрсатгани хабар қилинган эди. Пашинян бу лавозимни эгаллашучун парламент депутатлаирнинг 55 овозини олиши лозим. Бироқ “Елк” партияси фақат 9 овозга эга.

Айни пайтда пойтахт Ереванда Никол Пашинян тарафдорларининг кўп минг кишилик намойишлари давом этмоқда. Митингчилар Пашиняннинг Бош вазир этиб тайинланишини талаб қилмоқда.

Мамлакатдаги энг йирик мухолифат гуруҳи саналган “Гуллаëтган Арманистон” партияси ўз тарафдорларини норозлик тадбирларига қўшилишга чақирди.

Еревандаги олий ўқув юртлари талаба ва ўқитувчилари аксариятининг жорий ҳокимиятга қарши норозилик чиқишларига қўшилгани айтилмоқда.

Арманистонда 11 кун давом этган норозилик акциялари ортидан Серж Саргсян 23 апрель куни бош вазири лавозимдан кетган эди.

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

XS
SM
MD
LG