Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:09

"Мирзиёев люстрацияси": Ҳукумат “жарроҳлик йўли билан” ўқитувчиларни зулмдан озод қилмоқчими?


Uzbek banner - Round-table
Uzbek banner - Round-table

21 июнь куни Ўзбекистон халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган йиғилишда мамлакат Абдулла Арипов “Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш иллатини жарроҳлик йўли билан бартараф” қилишга ваъда берди.

Ўзбек ўқитувчиларнинг машҳур қизиқчи айтмоқчи тракторчидан ҳам пасайиб кетган обрўсини ҳукумат қай тарзда тиклай олади?

Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида қидирдик.

Қурултойда қатнашган Ўзбекистон ëзувчилар уюшмаси аъзоси¸ шоир Муҳамммад Исмоил “Ҳоким эшак минган пайтда от минган ўқитувчилар” ҳақида гапириб¸ “Совет даврида ҳам ўқитувчининг аҳволи ҳозиргидан яхши” бўлганини айтди.

Ўзбекистон ҳукумати “жаррохлик йўли билан” ўқитувчиларни ҳоким зулмидан озод қилмоқчими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:41:58 0:00

Эшиттиришда қатнашган тошкентлик журналист Тўлқин Пўлатов "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳам ҳурмат қилмайман", — деб айтган Шавкат Мирзиёев гапидан иқтибос келтириб, "ўқитувчининг ойлиги ошса, обрўси ҳам ошади" дея таъкидлади.

Кўплаб ривожланган давлатларда ўқитувчилик энг обрўли касблардан бири ҳисобланишини урғулаган киноижодкор Абдулазиз Маҳмуд “ўзбек ўқитувчилари энг аввало ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилишни “ ўрганиши лозимлигини айтди.

2013 йилдан буён халқ таълими вазири лавозимда ишлаб келган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди.

Унинг ўрнини шу кунгача инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Шерматов эгаллади.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Қодирбой Бектурдиев, вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинди. Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақатгина Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди.

Қурултой дастури қатнашчилари назарида, бу халқ таълим соҳаси доирасидаги “Мирзиëев люстрациясидир”

XS
SM
MD
LG