Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:01

“Ўзбеклар иши” терговчиси Гдлян Озодликда ўзига қарши чиққан ўзбек зиëлилари билан баҳслашди


Ўзбекистонлик бир гуруҳ зиëлилар ўтган асрнинг 80-йилларида “Пахта иши” деб аталган жиноят ишларини тергов қилган москвалик терговчиларни жавобгарликка тортишни сўраб 3 май куни Ўзбекистон Бош прокурорига мурожаат қилишди.

10 май куни Озодлик бу зиëлиларга ўз эътирозларини “Ўзбеклар иши” деб номланган шов-шувли тергов ишини бошқарганлардан бири - Тельман Гдляннинг бевосита ўзига билдириш имконини берди.​

Психология фанлари доктори¸ ëзувчи Маҳмуд Йўлдошев, филолог олим¸ ўтган асрнинг 80-йилларида Сирдарëдаги колхозда партком бўлиб ишлаган Қозоқбой Йўлдошев Гдлянни ўзбек халқига нисбатан зўравонлик, ўзбошимчалик, таҳқирлаш, ҳақоратлаш ва қадр-қимматини топташга йўл қўйганликда айблашди.

Бунга жавобан Тельман Гдлян минглаб ўзбекларни пахта ишида айблаб Гайданов¸ Бутурлин каби ўзбекистонлик прокурорлар қамагани ва ўзи эса фақат 62 нафар коррупционер мулозим иши билан шуғулланганлигини таъкидлади.

"Ўзбек иши" терговчиси Гдлян ўзбек зиëлилари билан баҳслашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:58 0:00

Суҳбат чоғида Гдлян мингдан зиëд оддий пахтакорни маҳаллий прокурорлардан ҳимоя қилгани ва “ўзбек иши”¸ “пахта иши” деган ëрлиқларга қарши бўлганлигини ҳам таъкидлади ва ўзбек-совет коррупционерларини қамаганидан афсусланмаслигини билдирди.

"Қурултой" давомида “Ўзбеклар иши” деган ҳужжатли фильм муаллифи Абдулазиз Маҳмудов Гдлян айтганларни тасдиқлади ва у қамаган 62 нафар мулозимнинг¸ ҳақиқатдан ҳам¸ “ўзбек халқининг қонини сўрган коррупционер-ўғрилар” бўлганини таъкидлади.

Маҳмудов таъкидича¸ “бу коррупционерларнинг вақтида бартараф қилинмаган авлоди Ўзбекистонни кейинги 27 йил давомида тинимсиз талаб келмоқда.”

10 май кунги "Қурултой"да ўтган йил сентябрида Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан коррупционер ўзбек мулозимлари ҳақида қатор фош қилувчи мақолалари учун ҳибсга олиниб¸ 7 май куни озодликка эълон қилган мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ҳам қатнашди.

XS
SM
MD
LG