Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:30

Ўзбекистон маданият вазири тарихий обидаларни сақлашда координация йўқлигини тан олди (Видео)


Ўзбекистон маданият вазирлиги Озодликка эксклюзив интервью берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:18 0:00

Ўзбекистон маданият вазирлиги Озодликка эксклюзив интервью берди

Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистондаги тарихий ва маданий обидаларни сақлашда идорий органлар ўртасида ҳамоҳанглик йўқлигини эътироф этди.

Унинг бу эътирофи вазирлик биносида 25 июлда ўтказилган матбуот анжумани чоғида янгради.

Анжуманда Самарқанддаги обидаларнинг бузилаётгани¸ Тошкентдаги мозаикаларнинг ўчирилгани ва Нукус музейидаги энг қиммат асарнинг вайрон бўлгани муҳокама қилинди.

Озодлик мухбирининг Тошкентдаги мозаикалар ўчирилгани ва Метро бекатидаги Чингиз Аҳмаров асарлари устидан бўяб ташлангани ҳақидаги саволларига жавоб берган вазир Бахтиёр Сайфулллаев "маҳаллий ҳокимчалар савиясизлиги боис ялтир-юлтур қилинаëтган монументал асарлар" йўқолиб бораётганини айтди.

- Бунақа бемаслаҳат “таъмир қилишлар” кўп. Ижтимоий тармоқ орқали бир нарсани билиб қолдим. Тошкентдаги ер қимирлагани монументини (Матонат монументи-таҳр) "взяли и перекрасили". Ялтир-юлтур қилиб мойлаб қўйишибди. Монументал асарларни у бўëққа бўяб бўлмайди-ку, ахир. Ким қилди буни? Қайсидир "ақлли" ҳокимча буйруқ берган¸ бориб бўяб қўйинглар деб. Ахир, бу - санъат асари! Санъат асари бўялмайди. Санъат асарини реставрация қилиш мумкин, холос. Уни ялтир-юлтур қилиб қайтадан бўяш ақлга сиғмайди, - деди Бахтиёр Сайфуллаев.

Ўзбекистон маданият вазири тарихий обидаларни сақлашда координация йўқлигини тан олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:55 0:00
Бевосита линк

У маҳаллий ҳокимларни вазирлик билан маслаҳатлашиб иш тутишга чақирди:

- Биз вазирлик ўлароқ қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Ҳокимлар санъат асарига тегинишдан олдин биз билан маслаҳат қилсин. Биз мутахассисларимизни юборамиз. Аммо Самарқандга ўхшаш ҳолатга чидаб тура олмаймиз, - дея огоҳлантирди Ўзбекистон Маданият вазири.

Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд шаҳридаги ЮНЕСКО маданий меросига киритилган биноларнинг бузилиши сабабларига ҳам тўхталди:

- Ўша ерда Маданий мерос идораси бузишга рухсат бермаган. Лекин "застройщик" кимгадир пора берган. Майли, пора сўзини ишлатмайлик. Нима бало қилган бўлсаям¸ ўша жойни бузиб, ўрнида етти қаватли бино кўтариб қўйган. Биз эса чапагимиздан ўт чиқиб қолавердик. Бизнинг "бдительност"имизни (ҳушëрлигимизни-таҳр) ухлатиб қўйган, - деди Бахтиёр Сайфуллаев.

Озодлик 2016 йил январида Тошкент метросининг "Навоий" бекатидаги майолик паннонинг хўжалик бўёғи билан таъмирлангани ҳақида хабар берганди.

Маданият вазири паннонинг бузилишига ҳам вазирлик қарши чиққанини айтди:

- "Навоий" метросидаги Чингиз Аҳмаров асарларини устидан мойлашган. Унга ҳам тегиш керак эмас эди. Бизга яъни соҳани биладиган профессионалларга мурожаат қилиш керак эди¸ - деди Ўзбекистон Маданият вазири Озодлик мухбири саволига жавоб бера туриб.

Маданият вазири: Матонат монументи бўялганини ижтимоий тармоқ орқали билдим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:19 0:00

Матбуот анжумани сўнгида маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева Озодлик мухбирига эксклюзив суҳбат берди.

Озодлик 25 июль куни Самарқанднинг ЮНЕСКО ҳимояси зонасида жойлашган 110 йиллик почта биносининг бир қисми бузила бошлангани ҳақида хабар берганди.

Самарқанднинг Юнеско ҳимояси қисмида яна бузиш ишлари бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00

Мавлуда Асқархўжаев тарихий почта биносининг буткул бузилмаганини айтди:

- Ижтимоий тармоқларда почта биноси бузилиб юборилди, дейилди. Лекин, маълумотни тўғри бериш керак: “бузиб юборди эмас, бузилиш арафасида. Ҳукумат тамонидан яқинда қарор чиқарилди. ЮНЕСКО химоясида бўлган маданий мерос объектлари маданият вазирлигидан рухсат олмагунга қадар, бизнинг қошимизда “маданий мерос объектларининг мухофазаси ва улардан фойдаланиш бош инспекцияси” рухсатнома бермагунига қадар, бузилиши ёки у ерда қурилиш олиб борилиши ман этилади. Шунинг учун, ўйлайманки, почта биноси ҳам ўз жойида қолади¸ - деди Маданият вазирлиги матбуот котиби.

Унга кўра¸ “почта биноси бузилиб ўрнига мединститут қурилсин деган ҳужжатни ҳеч ким кўрсатмаган”.

- Меъёрий ҳужжатлар билан яхшироқ танишсак бўларди. Бизга почта биноси бузилиб, ўша ерда мединститут қурилсин, деган далилни беришмади¸ - дейди Асқархўжаева.

Аммо, Озодлик тасарруфида Самарқанд шаҳар ҳокимининг ЮНЕСКО ҳимоясидаги ҳудудидда жойлашган тарихий почта биносини бузиш ҳақидаги қарори бор.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори
Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Қарор иловасида Самарқанд шаҳар почта алоқа тармоғи биноси бузилиши аниқ кўрсатилган.

Асқархўжаеванинг таъкидлашича¸ "ЮНЕСКО ҳимоясидаги ерларни сотган ўзбошимча мулозимларга кескин чора кўрилган".

- Бу - бизнинг маданий меросимиз. Биз уни фақат мухофаза қиламиз ва ундан оқилона фойдаланамиз. Фарзандларимизга қолдириш - бизнинг бурчимиз. Матбуот анжуманида шахсан вазиримиз ўзлари жавоб бердилар айни кимсалар қонун ва қонуности хужжатлар билан яхши танишмагани учун, бу нарсани ичига кирмасдан, ўзбошимчалик билан ерларни сотиб, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва у ерда қурилиш олиб бораётган мутасадди кишиларга кескин чоралар кўрилмоқда¸ - деди у.

Озодлик мухбири ундан Савицкий музейининг собиқ директори ишга қайтадими, музейдаги асар нега сув тагида қолди, деб сўради.

- Савицкий музейи собиқ раҳбарининг ишга қайтиши масаласи қайта кўрилиши кўзда тутилади. Лекин, бу нарса музей экспонатларининг инвертаризацияси ўтказилганидан сўнг бўлади. Бу нарса бўйича ваъда берганлари йўқ. Инвертаризациядан сўнг у ердаги экспанатлар ҳолати ва собиқ раҳбарият пайтида экспонатлар қандай ҳолатда бўлган... Уларнинг ҳолати хақида маълумотлар олинганидан кейин собиқ раҳбар бу лавозимга лойиқ, лойиқ эмаслиги ишчи гурух билан кўриб чиқилади¸ - деди Асқархўжаева.

Маданият вазирлиги матбуот котиби Озодлик билан суҳбат давомида Тошкентдаги мозаикалар муаммосига ҳам тўхталди:

- Тарихий деворга туширилган расмлар ва мозаикалар келгуси авлод учун сақланиб қолиши керак. У қандай кўриниши¸ қандай мзамунга эга бўлса ҳам. Кимдир у асарда Совет сиймоси бор, деяпди. У қандай сиймони билдирмасин, авваломбор, бу - бизнинг тарихимиз. Бу борада вазир ҳамда вазир ўринбосарлари жонкуярлик кўрсатишяпти. Бу мозаикалар Маданият вазирлиги рўйхатидан ўтмаган бўлса ҳам, уларнинг сиёсати барибир маданият вазирлигига тегишли, - деди Мавлуда Асқархўжаева .

У Ўзбекистондаги барча санъат обидларини вазирлик назоратига олиш масаласи "деярли ҳал бўлиш арафасида" турганини билдирди.

Мавлуда Асқархўжаева "Навоий" метроси бекатидаги Чингиз Аҳмаров асарининг бузилишини "реставраторларнинг камлиги” билан изоҳлади:

- Яқин кунларда бу хақда маълумот берамиз. Лекин, бу нарсалар йўқ бўлиб кетмасидан, туман раҳбарларининг ўзлари ҳам қайғуриши керак. Реставрация қилиш керак, реставраторлар йўқ бўлиши мумкин. Бевосита маданият вазирлигига мурожаат қилиш керак. Бизга мурожаат қилинса, керакли реставраторларни топиб беришга, амалий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Шу йўл билан тарихий ёдгорлигимизни асраб қоламиз. Хозирги кундаги энг катта муаммо бу - реставраторларнинг камлиги, - деди Маданият вазирлиги матбуот котиби.

XS
SM
MD
LG