Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:09

АҚШ ва Украина расмийлари Россиянинг “ёвуз таъсирига” қарши курашишни муҳокама қилди


АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Салливан
АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Салливан

25 сентябрь куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Салливан Россиянинг “ёвуз таъсирига қарши ҳамкорликда курашиш масаласини” муҳокама қилиш учун Украина ташқи ишлар вазири Павло Климкин билан учрашди.

Департамент баёнотига кўра, учрашув давомида икки сиёсатчи Россиянинг энергия лойиҳалари ёрдамида Украина ва бошқа Европа давлатларига “зўравонлик қилаётгани” ҳамда Украинадаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар қандай кетаётгани муҳокама қилинган.

2014 йилда Россия Украинанинг Қрим минтақасини аннекcия қилиб олиб, Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларни дастаклай бошлагани учун АҚШ ва бошқа қатор давлатлар Россияга қарши санкция жорий қилган.

Вашингтон, шунингдек, Россия газини Украинани четлаб ўтиб, Германияга тўғридан-тўғри элтиб беришни кўзловчи лойиҳа сабаб янги санкция жорий қилинишини айтиб келади.

25 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси мажлисида чиқиш қилган АҚШ президенти Дональд Трамп Nord Stream 2 лойиҳаси Германияни Россияга бутунлай қарам қилишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG