Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:17

ОАВ:«Қувасойцемент» заводи ишчилари ялпи ишдан бўшатилганидан норозилик билдирди


Иллютратив сурат
Иллютратив сурат

27 сентябрь куни эрталаб Фарғона вилоятининг “Қувасойцемент” корхонаси ходимлари ишлашдан бош тортди. Улар шу йўсинда корхонада ишчиларнинг ялпи ишдан бўшатилиши ва раҳбариятнинг қўл остидагиларни ҳурмат қилмасликларига нисбатан ўз норозиликларини билдирдилар, деб хабар қилди fergana.ru Аsiaterraга таяниб.

Нашрнинг билдиришича, эрталаб соат еттида хизмат автобусида ишга келган завод ходимлари (асосан аёллар) касаба уюшмаси қўмитасига учраб, маъмурият уларнинг талабларини инобатга олмагунча иш бошламасликларини айтганлар. Ишчилар заводдаги ялпи ишдан бўшатишлар ва Бош директор ўринбосари Фотима Аҳмедованинг ўз қариндошларини ишга олаётганига нисбатан норозилик билдирганлар.

Ишчилар олдига корхонанинг техник директори келиб, уят гаплар билан намойишчиларни тарқатмоқчи бўлади. Кейин заводга Қувасой шаҳар ҳокими Ички ишлар органи ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамроҳлигида келади. Техник директор ҳокимдан завод ходимларини ишлашга мажбур қилишини талаб қилади, ўртада жанжал кўтарилиб, орган ходимлари директорни уят гаплари учун қўлга оладилар.

«Қувасойцемент» заводининг Бош директори Юрий Старигин ва унинг биринчи ўринбосари Серик Уканов намойиш бошланганидан бир ярим соат ўтиб заводга келадилар. Улар ҳоким билан муаммони ҳал этишни муҳокама қиладилар. Кейин барча ўз иш ўринларига тарқайди.

«Қувасойцемент» заводи 1932 йилдан бери фаолият юритади. У бир йилда 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. 2007 йили завод хориж инвестицияси билан ишлайдиган корхона сифатида Фарғона адлия бошқармаси рўйхатидан ўтган. Корхона сульфатбардош портландцемент, асбестцементли маҳсулотлар учун минерал қоришмали портландцемент маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Бундан бир неча йил олдин «Қувасойцемент» АЖ ва «Бекободцемент» АЖ қозоғистонлик инвесторлар томонидан $47 млн.га сотиб олинган, деб ёзади «Asiaterra». Кейин «Қувасойцемент» жиҳозлари қайта баҳоланиб «Казкоммерцбанк» га $320 млн заёмида ўтказилади. Корхона Олма-Отада жойлашган «Қозоғистон цемент компанияси» МЧШ томонидан бошқарилади. Кейинги беш йил ичида 15 марта заводнинг Бош директори ўзгарган. Корхона даромадининг катта қисми дивиденд тўловига йўналтирилади. Завод мулкининг катта қисми эса Қозоғистоннинг «Муаммоли кредитлар жамғармаси» АЖга гаровга берилган. 2018-2019 йиллари «Қувасойцемент» раҳбарияти заводда ишлаётган жами 1600 нафар ишчидан 500 нафарини қисқартиришни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG