Андижонликлар чинорларни кесиб кетаëтганларни тўхтатиб қолди
Андижоннинг Пахтаобод туманидаги “Маданият” истироҳат боғида 50-60 йиллик чинорлар аҳолининг аралашуви билан сақлаб қолинди. Туман ҳокимлигига кўра, 23 ноябрь куни бир неча шахс ноқонуний равишда чинорларни кесишни бошлаган, аммо норози аҳолининг аралашуви билан бу ҳаракат вақтида тўхтатилган.