7 ёшли бола отасидан тортиб олиниши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди
Тошкентда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг 7 яшар Муҳаммадни отасидан тортиб олиши акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. Видеода бола отаси билан қолишни истаб йиғлаётганини, шунга қарамай, у уйидан олиб чиқилиб, машинада қариндошлари билан келган онасига топширилишини кўриш мумкин.