Бир гуруҳ тошкентлик уйлар нархи ошганига норозилик билдириб, президент девони олдида акция қилди
9 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи қарийб 60 нафар аҳоли вакили президент девонига шикоят қилиб борди. Улар кам таъминланганларга берилган уйлар нархи ошганига норозилик билдирган. Норозилар иддаосига кўра, уларни алдаб, 3та автобусга солиб, девон олдидан олиб кетишган.