Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:24

Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев "снос"лар юзасидан Guardian’га жавоб қилди


Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Британияда чиқадиган The Guardian газетасида 2 апрел куни босилган "Огоҳлантиришсиз кўчириш: Тошкентда уй-жойларни тўсатдан бузиш ғазабга сабаб бўлмоқда" номли мақола юзасидан таҳририятга жавоб хати йўллаган.

Британия нашри ўз сайтида Тошкент шаҳар ҳокими мактубини эълон қилди.

Ортиқхўжаев таҳририятга

ёзган хатида мақоладан афсусда эканини билдирган.

Guardian’нинг ёзишича, "снос"лар натижасида Тошкентда ўз уйидан камида 10 минг киши кўчирилган. Бундан ташқари, 30 минг кишининг уйи бузилиш хавфи остида қолган.

"2,4 миллион одам яшайдиган Тошкентда бузилиш ҳолатларининг аксарияти кўчмас мулк нархлари энг юқори бўлган марказда юз бермоқда. Амалдорлар кўчмас мулк билан махфий битимларда бойиш мақсадида одамларни уйларидан ҳайдаб чиқармоқда. Улар кўпинча бузилишларни оқлаб, ер «давлат эҳтиёжлари учун» зарур эканини билдиришмоқда», - дейилади 2 апрель куни эълон қилинган мақолада.

"Мен сизларнинг мақолангизни ҳайратда қолиб, афсус билан ўқиб чиқдим", - дея жавоб қайтарган Ортиқхўжаев.

Ортиқхўжаев сўзларига кўра, мақола муаллифининг одамлар кўчирилиши ҳақида огоҳлантирилмагани ҳақидаги иддао нотўғридир.

"Уларнинг барчаси хабардор қилинмоқда", деган ҳоким.

"Тошкентда кўчмас мулкни бузиш бўйича исталган ҳаракат ўзидан-ўзи рўй бермаяпти. Бу кўп квартирали уйлар оғир, ярим вайрона ҳолатда бўлганида содир бўлмоқда. Кўп ҳолларда бу туманларда инфратузилма сув таъминоти ва канализация тизимининг тўлиқ янгиланишини талаб қилади", - деб ёзади ўз мактубида Ортиқхўжаев.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон қонунчилигига биноан биноларни бузиш фуқароларни тўлиқ хабардор этмасдан ва товон пули тўламасдан амалга оширилмайди.

Мактуб якунида у Guardian’ни яна Тошкентга ташриф буюриб, шаҳар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун маъмурият вакиллари билан учрашишга таклиф қилган.

Уйлари огохлантиришсиз бузилаётгани ҳақида пойтахтликлар бундан олдин Озодликка ҳам шикоят қилишганди.

XS
SM
MD
LG