Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:47

Жамбулда автобус ҳалокатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди


20 апрел тонг саҳарда Қозоғистон жанубида автобус ҳалокатга учраши оқибатида 11 одам ҳалок бўлди. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ҳалок бўлганларнинг 7 нафари Қозоғистон, 3 нафари Ўзбекистон фуқароси, яна бир кишининг шахси аниқланмаган.

Қозоғистон жанубидаги Жамбул области Қордай туманида "Олма ота—Тошкент" трассасининг 181-километрида Van Hool русумли йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Қозоғистон матбуотига кўра, автобусдан олдинда кетаётган Toyota Camry автомобили юк машинаси билан тўқнашгач, ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уринган ва автобус ағдарилиб кетган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбул областидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

"Қордайдаги трассада йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берд. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор, жароҳатланганлар кўп. Марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон Республикаси президентига телеграмма юбордим. Йўлларимиздаги вазият хавотирли, бу ҳақда ИИВдаги йиғилишда ҳам гапиргандим. Ҳукуматга кечиктириб бўлмас чораларни кўриш ҳақида топшириқ бердим!", деган Қозоғистон президенти Твиттердаги расмий саҳифасида.

20 апрел тонгги 5 да рўй берган ҳодиса жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, кейинроқ уларнинг 3 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Бундан аввалроқ, ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани хабар қилинганди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистондаги ҳалокатда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Вазирлик хабарида айтилишича, яна 12 нафар ўзбекистонлик жабрланган.

Хабарда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг рўйхати келтирилган.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

Абдухаликов У. 1993 йилда туғилган.

Калмуратов А. 1988 йилда туғилган.

Ермекбаева Д. 1972 йилда туғилган.

Жабрланган Ўзбекистон фуқаролари:

Олжабаев А. 1994 йилда туғилган.

Хайтбаев О. 1985 йилда туғилган.

Абдусатиров З. 1999 йилда туғилган.

Жуманиязов М. 1996 йилда туғилган.

Ахметова Р. 1994 йилда туғилган.

Мативджанов О. 1985 йилда туғилган.

Сейтмурат Д. 1987 йилда туғилган.

Ҳайдаров С. 1994 йилда туғилган.

Ильясов М. 1974 йилда туғилган.

Исмиддинов А. 1997 йилда туғилган.

Мамбетов Н 1971 йилда туғилган.

Жапаров Ш. 1984 йилда туғилган.

Муқумжонов С. 1999 йилда туғилган.

Хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

Бу каби автоҳалокатлар Қозоғистонда тез тез учраб туради.

Бундан икки йил муқаддам Қозоғистонда рўй берган автаҳалокатда 9 киши ҳалок бўлган ва уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилганди.

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Қозоғистон ёки Россияга ишлаш учун кетаётганда ҳаракатланиш воситаси сифатида автобусларни танлашади.

Ўтган йили Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга йўл олган автобуснинг ёниб кетиши оқибатида ўзбек ватандошлари бўлган 52 нафар киши ҳаётдан кўз юмган эди.

XS
SM
MD
LG