Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:39

Спорт суди Ўзбекистон ифтихори Руслан Нуриддинов допинг истеъмол қилганини тасдиқлади


Руслан Нуриддинов мусобақа пайтида.
Руслан Нуриддинов мусобақа пайтида.

Спорт арбитраж судининг Антидопинг бўлими ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновни 2012 йилда ўтган Лондон олимпиадаси пайтида допинг тартибини бузганликда айбдор деб топди.

Спорт суди Ўзбекистон ифтихори Руслан Нуриддинов допинг истеъмол қилганини тасдиқлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:19 0:00

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” Руслан Нуриддинов Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) томонидан допинг истеъмол қилганликда айбланиб, 2018 йил декабрида вақтинча спортдан четлатилган эди.

Халқаро оғир атлетика федерацияси Руслан Нуриддиновнинг 2012 йилги Лондон олимпиадасидаги допинг намунаси қайта текширувдан ўтказилганда, ижобий натижа берганини, унинг допинг намунасидан дегидрохлорометилтестостерон (анаболик андроген стреоид) топилганини билдирган.

Халқаро олимпия қўмитаси жорий йилнинг апрелида Нуриддинов ишини кўриб чиқиш учун Спорт арбитраж судига тақдим қилган эди. Суднинг қарори билан Руслан Нуриддинов Лондон олимпиадасида кўрсатган натижалар бекор қилинди.

Руслан Нуриддинов Лондон олимпиадасида 105 килогача вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаган эди. У Рио-де-Жанейро олимпиадаси чемпиони, 2018 йилги Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби.

2013 йил октябрида Польшада ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон тарихида биринчи марта оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. Шундан сўнг спортчига “Ўзбекистон ифтихори” унвони берилган

2019 йилнинг 11 апрелида Халқаро оғир атлетика федерацияси ўзбекистонлик яна бир оғир атлетикачи, Жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабоевни антидопинг тартибини бузгани учун спортдан вақтинча четлатган эди.

Ундан аввалроқ эса 2017 йилнинг 31 мартида 2008 ва 2012 йилги Олимпия ўйинларидаги допинг намуналарини қайта текширувдан ўтказган Халқаро олимпия қўмитаси Артур Таймазовни Бейжинда эркин курашдан қўлга киритган олтин медалдан маҳрум қилган.

2016 йилнинг октябрида Халқаро Олимпия қўмитаси Жаҳон антидопинг агентлиги ўткизган қайта текширув пайтида эркин курашчи Сослан Тигиевнинг пробасидан допинг топилганини билдирган.

Бунинг ортидан қўмита қарори билан Сослан Тигиев 2008 йилдаги Олимпиадада қўлга киритган кумуш медалдан маҳрум этилган эди.

XS
SM
MD
LG