Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевдан Озарбайжон ҳаво йўллари йўловчи учоғи билан боғлиқ Россия ҳаво ҳудудида содир бўлган “фожиа” учун узр сўради.
J2-8243 рейси 25-декабр чоршанба куни Россия жанубидан йўналишини йўқотганидан сўнг Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида қулаб тушди. Камида 38 киши ҳалок бўлди, 29 киши тирик қолди.
“Владимир Путин Россия ҳаво ҳудудида содир бўлган фожиали воқеа учун узр сўради ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига яна бир бор чуқур ва самимий ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади”, — дейилади Кремл хабарида.
"Суҳбатда қайд этилишича, ўз жадвали бўйича ҳаракатланаётган Озарбайжон йўловчи самолёти бир неча бор Грозний аэропортига қўнишга уринган. Ўшанда Грозний, Моздок ва Владикавказ шаҳарларига Украина дронлари ҳужум қилган, Россия ҳаво кучлари мудофаа тизимлари бу ҳужумларни қайтарди”, дейилда Кремл баёнотида.
Озарбайжон Бош прокуратураси ходимлари айни пайтда Грознийда ишламоқда. Айтилишича, Россия Тергов қўмитаси ушбу иш бўйича ҳарбий хизматчиларни сўроқ қилмоқда.