Поп деҳқон бозоридаги ёймачи аёл уни ҳокимият ходими итариб юборганини иддао қилди
Наманган вилояти Поп тумани Деҳқон бозорида савдогарлар ва туман ҳокимлиги вакиллари ўртасида 19 июнь кун юз берган тўқнашувда "мияси чайқалган" ёймачи аёл шифохонага ётқизилган. Бозордаги кўкатфуруш аёлнинг иддао қилишича, ҳокимлик ходими томонидан итариб юборилган аёл ерга йиқилиб, ҳушидан кетган.