Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:47

Бош вазир аҳоли кўтараëтган муаммолар бўйича тунда “ўта шошилинч” видеоселектор ўтказади


Бош вазир Абдулла Арипов
Бош вазир Абдулла Арипов

Ўзбекистон¸ ҳатто пойтахт Тошкент ҳам газ ва электр тақчиллигини бошдан кечираëтган 28 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов “ўта шошилинч” видеоселектор йиғилиши чақирди.

Мазкур мажлисда мамлакатдаги барча вазирлик ва қўмита раҳбарларидан тортиб¸ тижорат банкларининг туманлардаги бўлим раҳбарларига қадар қатнашиши шарт қилиб белгиланди.

"Ўта шошилинч" видеоселектор йиғилиши ҳақидаги телефонограмма нусхаси.
"Ўта шошилинч" видеоселектор йиғилиши ҳақидаги телефонограмма нусхаси.

Бош вазир раислик қиладиган йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала¸ “жойларда аҳоли томонидан кўтарилаëтган турли соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаëтган чора-тадбирлар” бўлса¸ иккинчиси табиий газ¸ электр энергияси ва ичимлик суви бўйича мавжуд дебиторлик қарзини қисқартиришдир.

Озодликка ”ўта шошилинч” йиғилишга чақирув нусхасини юборган ҳукумат мулозими¸ пойтахтда жонли эфир пайтида чироқ ўчиб¸ метро станциялари светсиз қолаëтган бир пайтда¸ кечқурунги 9 га бундай мажлис чақиришни “абсурд” деб атади.

Президент соат 17 дан кейин мажлис ўтказманглар¸ деган. Биласиз¸ ҳозирги кунларда аксар ҳудудларда иситишга газ¸ ëритишга свет йўқ. Бензин ҳам¸ метан газ ҳам муаммо. Шундай шароитда бугун ҳар бир районда ўнлаб одам тунда¸ совуқ ва қоронғуда туман марказига келиб¸ бу ердаги студияда ўтириб¸ мажлисда қатнашиши керак. Хўш¸ бунақа мажлисидан кейин жойларда газ ва свет пайдо бўлиб қоладими¸ заправкалардаги километрларга чўзилган навбатлар йўқоладими? Сайловларгача бирор ЧП чиқмаслиги учун халқни тинчлантириб туриш чораларини гапиришади бугун афтидан”¸ деди тунги видеоселекторда қатнашиши буюрилган ҳукумат мулозимларидан бири.

Озодлик гаплашган ҳукуматдаги мулозимлардан бири¸ 28 ноябрь кунги йиғилишда энергетика сектори учун масъуллардан айримларининг ишдан олиниши кутилаëтганини билдирди.

"Афтидан Сиддиқов ("Ўзбекнефтгаз" бошқаруви раиси") кетади. Лекин бу секторни расво қилган Алишер Султонов кетса яхшироқ бўларди"¸ деди шахси очиқланмаслигини сўраган мулозим.

Ҳаво ҳарорати -15 даражагача тушиб кетган Ўзбекистонда айни кунларда аҳоли кўтараëтган асосий масала табиий газ¸ электр ва ëнилғи тақчиллигидир. Озодликка келаëтган хабарларга кўра¸ қатор вилоятларда ëнилғисиз қолган аҳоли норозилик сифатида йўлларни тўсмоқда.

Ҳайдовчилар метан гази тақчиллигидан норози бўлиб автойўлни тўсиб қўйди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00

Табиий газ тақсимотидаги узилишлар¸ уйларни иситишнинг хавфсизлик қоидаларига тўғри келадиган тизими йўқлиги оқибатида газдан¸ хусусан¸ ис газидан заҳарланиб ўлаëтганлар сони ҳали ҳақиқий қиш бошланмай туриб¸ ошиб бормоқда.

Одатда энергетик бўҳрон нисбатан четлаб ўтадиган пойтахт Тошкентда ҳам аҳоли ва бизнес муассасалари жорий ҳафтадан табиий газ ва электр тақчиллигини ҳис қила бошлади.

"Газ йўқ¸ свет йўқ¸ лекин телевизорда тўтиқушлар "бизларда ундай¸ бундай" деб сайраб ëтибди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00

Жумладан¸ 27 ноябрь куни Тошкент метросининг “Ғафур Ғулом", "Алишер Навоий", "Ўзбекистон" каби энг гавжум бекатларида чироқ ўчиб қолди.

Айни шу куни Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Халқаро матбуот марказида ташкил этган сайлов дебати жонли эфир пайтида свет йўқлигидан узилиб қолди.

Вилоятларда стратегик жиҳатдан муҳим ҳисобланмаган биснес тизимлар¸ хусусан¸ умумий овқатланиш шохобчаларига 1 апрелга қадар табиий газ таъминотидан узилиш ҳақидаги огоҳлантириш тарқатилмоқда.

XS
SM
MD
LG