Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:53

Маҳбусларни қамоқда қийнагани ортидан қамалган “Палач”нинг афв қилиниш эҳтимолидан фаоллар ташвишда


Нозим Жумаев
Нозим Жумаев

Ўзбекистон жазони ўташ тизмида “биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган ва 2014 йили 20 йилга қамалган 60 яшар Нозим Жумаевнинг афв қилиниш эҳтимолидан фаолллар ташвишда.

Тошкентдаги инсон ҳуқуқлари фаолларидан бири (исми айтилмаслигини сўради) ўтган ҳафта Жумаевнинг укаси у билан учрашиб акасининг бир ярим йил ичида афв этилишини айтган.

Бундан ташқари Жумаев қамоқдан чиқарган видеода 2020 йил табригини йўллаб, "ҳаммаси яхши" экани ва "яқин орада" озодликка чиқиши ҳақида гапирган.

Фаоллар Озодликка тақдим қилган видеода Жумаев қора рангли қамоқ робасида ўтирибди. Робанинг кўкрак қисмида Нозим Жумаев ва қайси модда билан қамалгани ëзилган ëзув кўринган.

Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Атаеванинг ҳуқуқ тартибот органларидаги мулозимларга таяниб Озодликка айтишича¸ “2014 йилда 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган Нозим Жумаевнинг муддати сирли равишда сезиларли қисқартирилган. Шу кунларда Жумаев президент тарафидан гуманитар асосда афв қилиш учун тайëрланмоқда” дея билдирди Жумаев масаласини БМТнинг қийноқлар бўйича қўмитасигача олиб чиққан ва махсус тадқиқот эълон қилган фаол.

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги қамоқхона собиқ маҳбусларидан бири (исми сир қолишини истаган) Озодликка айтишича, гўëки диабет касалига чалинган деган важ билан Жумаевга Навоий вилоятидаги қаттиқ режимли 64/46 колонияда алоҳида яхши шароит яратиб берилган.

Инсон ҳуқуқлар фаоллари Озодликка Жумаевнинг колонияда каучук қўғирчоқни дўппослаëтгани ва кириб келаëтган 2020 йил билан табриклаëтгани акс этган видеотасвирларини тақдим қилишди.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси матбуот хизматининг Озодлик суҳбатлашган ходими¸ қаттиқ режимли колонияда маҳбусларнинг видеотасвирга тушиб¸ тармоққа юклаши мавжуд ички тартибнинг қўпол бузилиши эканини тан олди.

Аммо матбуот хизмати ходими 64/46 колонияда жазо ўтаëтган Жумаевнинг тармоқда видео чиқаргани юзасидан жазо қўлланилган ëки қўлланилмаганлиги юзасидан маълумоти йўқлигини билдирди.

Видеони томоша қилган собиқ маҳбус унда акс этган зал маҳкумлар учун мўлжалланмаганлигини билдирди. Жумаев билан қамоқда бирга жазо ўтаган ва шу кунда очиқда бўлган собиқ маҳбуснинг Озодликка айтишича¸ “колония хозяини маҳбуслар кириши тақиқланган¸ маъмурият ходимлари ва нозирларгина тренировка қиладиган спорт залида Жумаевга тренировка қилиш учун шароит яратиб берган”.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси матбуот хизмати ходими бу ҳолат бўйича изоҳ бера олмади.

2019 йилнинг 13 ноябрида Женевада бўлиб ўтган БМТнинг қийноқларга қарши 68-сессияси ва БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича жорий йилнинг 1 мартида бўлиб ўтган 128-сессиясида “қийноқ қўллаган мулозимларни афв қилиш практикаси” қораланган эди.

Айни мажлисларда қатнашган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов бу қоралашга қарши гапирган ва қийноқ қўллаганларни афв қилиш тарафдори эканлигини жиддий таъкидлаган эди.

ВИДЕО: Акмал Саидов БМТда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00
Бевосита линк

(БМТнинг қийноқларга қарши 68-сессияси, Женева, 2019 йилнинг 13 ноябр. Видео манба: БМТ)

Бундай баëнотга "Марказий Осиëда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси" раҳбари Надежда Атаева «Йўқ ,Акмал Холматович! Одамларни қийнаган Нозим Жумаев каби жиноятчи афв қилинишга лойиқ эмас!¸ дея эътироз билдирган эди.

Собиқ сиëсий маҳбус Аъзам Турғунов Озодлик билан суҳбатда “Нозим Жумаев каби лохмачлар эмас¸ балки қамоқда анчадан бери жазо ўтаëтган Акрам Малик, Рустам Абдуманнопов, Лутфиддин Муҳиддинов, Алишер Очилдиев, Қутбиддин Норалиев, Хуршид Маматқулов, Асад Турсунов каби олим, ўқитувчи ва ҳарбийларни афв килиш керак¸ дея билдирди.

“Нозим палач” ким?

Маҳбуслар орасида “Палач” (Жаллод) лақаби билан номи чиққан Нозим Жумаев 2014 йилнинг декабр ойида қамоққа олиниб 2015 йилда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддаси - гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш билан боғлиқ жиноятда айбланиб, 20 йилга қамалгани ҳақида Озодлик ўз вақтида мақола эълон қилган эди.

Озодлик 30 март куни суҳбатлашган ҳуқуқ-тартибот органларидаги терговчилар таъкидича, Жумаевнинг ëнидан ярим кило гиёҳвандлик моддаси чиққани исботлангани ортидан суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинган.

Терговга яқин бошқа мулозимлар эса¸ Нозим Жумаев 2014 йили Москвадан Тошкентга махсус чақиртирилиб собиқ МХХ ходимларини сўроқ қилиш чоғида қатнашишга жалб қилинганидан кейин қамоққа олингани айтишган эди.

2014 йили Москвадан чақиртирилган Нозим Жумаев собиқ МХХ ходимларининг “тилга кириб¸ иқрорнома”ни тезроқ ëзишини “таъминлаб” берган.

2014 йили 12 нафар МХХ ходими ҳибсга олингани ҳақида Озодлик маълумот берган эди.

Бунгача Жумаев Москвада муқим яшаб келган.

Нозим Жумаев Бекободдаги 64/21-сонли қамоқхонада МХХ ходимларини қийнагани борасида Озодлик 2014 йили маълумот берган эди.

Озодликка собиқ маҳкумлар билан суҳбат асносида маълум бўлишича¸ Нозим Жумаевнинг бешафқат “муомаласи” қамоқ жазосини Бекобод қамоғида ўташга маҳкум қилингани айтилган МХХ собиқ ходимларининг яқинларини даҳшатга солган.

МХХ собиқ ходимларининг яқинлари Бекобод қамоғидаги камераларга Нозим Жумаевнинг кирмаслиги учун катта ўлпон тўлашга мажбур бўлишган.

Озодлик манбаларига кўра¸ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг (ҳозир Давлат хавфсизлик хизмати деб аталади) 12 нафар собиқ ходими ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштириш борасида ўз айбига иқрор бўлишига Нозим Жумаев "ҳисса қўшган".

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг 12 нафар ходими узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганидан кейин¸ 2014 йилнинг декабрь ойида Нозим Жумаевнинг ўзи ҳам ҳибсга олинди.

Нозим Жумаевни таниган терговга яқин зобитларга кўра¸ унинг қамалиши “ярим кило наркотик “ билан боғлиқ эмас:

- Жумаев криминал дунëда ном чиққан авторитет¸ Бухородаги “Мовий гумбазлар” ресторани эгаси¸ МХХ буюртмаларини ижро қилувчи жаллод бўлган бу кишининг ëнида ярим кило наша олиб юриши ишончсиз воқеа. Жумаев жуда катта сирларга ошно бўлгани боис ичкарига олинди. Жумаевнинг қамоққа олинишини ортида ўша вақтда МХХнинг ўзи турганига ишонаман¸ - деди манба.

Озодлик 2014 йили суҳбатлашган бир-биридан мустақил мулозимлар Нозим Жумаевнинг собиқ МХХ мулозимлари билан яқин алоқаси ҳақида айтишган эди

Бу мулозимлар иддаосига кўра, Нозим Жумаев МХХдаги Сергиенко фамилияли куратор тарафидан бошқарилган.

Жиноят оламида Нозим Бухарский, маҳкумлар орасида эса “палач”, “лохмач” деб ном чиқарган бу шахснинг Бухорода туғилгани айтилади.

Нозим Жумаев Бухоро марказидаги “Мовий гумбазлар” ресторанининг эгаси сифатида ҳам танилган.

Бухородаги криминал дунëга яқин тадбиркорнинг Озодликка 2014 йилда айтишича¸ бу ресторан унга совға қилинган.

- Нозим палач Бухорода бешафқатлиги билан танилган. Бухородаги тадбиркорлар унга ўлпон тўлаган. Масалан, у эгалик қилаëтган Бухородаги ресторан ҳам унга Музаффар Файз мебель ширкати тарафидан совға қилинган. Рэкет¸ талончилик билан ўтган асрнинг 90- йилларидан бери шуғулланиб келади. Рэкет¸ талон-торож ва қотиллик айби билан уч марта судланган. Бухородаги кўп собиқ маҳкумларнинг буйрагини пачоқ қилган. Асосан Москвада юрар эди. Бухородаги бизнесини ўғли юритади ¸ - деган эди суҳбатдош.

Ўзбекистонлик журналист Алексей Волосевич ўзбек қамоқхоналаридаги жаллодлардан яна бири ҳақида ҳикоя қилган эди.

Журналистга кўра¸ криминал дунë қоидаларига зид тарзда маъмурият билан ҳамкорликда иш олиб борадиган шахслар ўзбек қамоқхоналарида кўплаб топилади.

XS
SM
MD
LG