Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:35

Президент Ўзбекистон халқ шоири ва ёзувчи Шукрулло вафоти муносабати билан таъзия билдирди (ВИДЕО)


Фото: Карим Баҳриев/ Facebook
Фото: Карим Баҳриев/ Facebook

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло - Шукрулло Юсупов 99 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Журналист Карим Баҳриевнинг Facebook саҳифасида ёзишича, шоир 19 июль куни Тошкентда вафот этган.

Шоир вафотидан 1 кун ўтиб - 20 июль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг таъзияси эълон қилинди.

Собиқ совет тизими аёвсиз танқид қилинган "Кафансиз кўмилганлар" асари муаллифи бўлган Шукрулло Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ҳам тақиқда қолган эди.

Таниқли журналист Карим Баҳриёев сўнгги йилларда ёзувчи билан Facebook тармоғидаги саҳифаси орқали суҳбатлар уюштириб келаётган эди.

Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 1921 йилда Тошкентнинг Олмазор маҳалласида зиёли оилада дунёга келган. Тошкент Давлат дорилфунунларида таҳсил олди.

Илк шеърий тўплами - "Бахт қонуни" 1939 йилда чоп этилди.

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг бошланиб кетган Сталин қатағонларининг иккинчи тўлқинида шўроларга қарши фаолиятда айбланиб, ГУЛАГ қамоқхоналарига ташланди.

1951 йили 25 йиллик қамоққа ҳукм этилган адиб шўро ҳукумати лагерларида оғир азоб-уқубатларни ўз бошидан кечирди.

Сталиннинг ўлимидан сўнг оқланган адиб, қатағон йилларида бошдан кечирганларини 1991 йилда чоп этилган "Кафансиз кўмилганлар" романида тасвирлаб беради.

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло 1990 йиллар бошида бир муддат Ўзбекистон президенти ҳузурида ташкил этилган Президент Кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

Аммо, совет даврида тақиқда бўлган Шукрулло Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ҳам узоқ йиллар давомида тақиқда қолди.

Шоир вафоти муносабати билан президент матбуот хизмати эълон қилган ҳамдардлик матнида шундай дейилди:

"Шукруллонинг ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти, “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган эди. Атоқли ижодкор, меҳрибон устоз, заҳматкаш ва камтарин инсон Шукрулло Юсуповнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади".

Шукрулло кўплаб достонлар («Аср баҳси», 1985), болаларга аталган шеър ва эртаклар («Юлдузлар, 1964) ҳамда шеърий драмалар («Ҳасрат боғи», 2004) ёзган.

Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» (1949), «Қалб қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт илҳомлари» (1959), «Умрим борича» (1960), «Инсон ва яхшилик» (1961), «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988), «Тўқилган дардларим» (2001), «Шафақ» (2007) ва бошқа шеърий асарлар муаллифи.

«Жавоҳирлар сандиғи» (1983) эссеси, катағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» (1989) автобиографик қиссаси, «Тирик руҳлар» (1999) роман-хроникаси ҳам бор.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). Ўзбекистон Xалқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977).

«Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида бўлиб ўтган “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси”да Евросиё Ёзувчилар уюшмасининг “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016” мукофоти Шукруллога тақдим этилган эди.

Шукрулло Карло Готссининг «Бахтиёр гадолар» пьесаси, Ш. Петёфи, Т.Шевченко, Қ.Қулиев ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.

Унинг асарлари рус, араб, турк, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз тилларида нашр этилган.

Қуйида адиб билан Озодлик 2013 йилда қурган суҳбатни томоша қилинг:

Қуйида ёзувчи билан унинг 90 йиллик юбилейи арафасида қурилган суҳбатни тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG