Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:10

“Ҳамма айбни врачларга қўймасдан, ўзимиз карантин қоидаларига риоя қилайлик!”


Фарғона вилоятидан OzodMikrofon га қўнғироқ қилган ўқитувчи Шаҳзода Турсунова пандемия шароитида оғир меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирар экан, ижтимоий тармоқларда уларнинг аоссиз танқид қилинаётганига эътироз билдирди.

“Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда врачларни ёмонлаб ёзиш ҳолати кўпайди. Ўйлаб қаралса, гуруч курмаксиз бўлмайдику. Бошқа соҳаларда камчилик йўқми, ҳаммада камчилик бор. Бир-иккитаси ёмон ишлагани билан, врачларнинг 99 фоизи жонини жабборга бериб ишлаяптику. Ҳозир ўз ҳаётини хавфга қўйиб, ким курашяпти? Улар биз учун жон куйдиришяпти. Шунча соғайган одамлар кимнинг меҳнати билан соғаяяпти? Ахир касал 100та бўлса, врач 10та бўлса, врачларнинг ўнга бўлиниб кетишининг иложи йўқку? Улар касалдан вирус юқтириб ўзлари ўлиб қолишяптику. Буни тан олишимиз керак эмасми? Ҳамма айбни врачларга қўймасдан ўзимиз карантин қоидаларига риоя қилсак, врачлар ишини енгиллаштирсак тўғри бўлмайдими? Ўзимиз карантинга риоя қилмаяпмизку, уйда жимгина ўтиролмаяпмизку? Жонимиз оғриганда эса врачга чопяпмиз, у улгурмай қолса уни ёмонлашни биляпмиз.”

“Ҳамма айбни врачларга қўймасдан, ўзимиз карантин қоидаларига риоя қилайлик!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:17 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG