Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:10

Президентнинг тўнғич куёви Uzcard муассислари рўйхатидан чиқарилди


Ойбек Турсуновнинг Чеченистон президенти Рамзон Қодиров билан тушган сурати.
Ойбек Турсуновнинг Чеченистон президенти Рамзон Қодиров билан тушган сурати.

Uzcard брендининг 75 фоиз акциясига эгалик қилган президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов Uzcard муассислари рўйхатидан чиқарилди.

Бу ҳақда хабар берган Газета.уз га кўра, Uzcard да муассислар ўзгарган.

Газета.уз га кўра, Ойбек Турсунов Uzcardнинг муассислар рўйхатида кўринмай қолган. Энди Uzcard акцияларининг 51 фоизи Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Асакабанк", "Ипотека-банк" ва "Алоқабанкка" 6 фоиздан, қолган 25 фоиз акция эса Мансур Усмонов, Камрон Акбаров, Тимур Озодов ва Обид Агзамхўжаевларга(6,25 фоиздан) тегишли.

Камрон Акбаров аввал Uzcard бош директорининг молия ишлари бўйича ўринбосари, Тимур Озадов эса жамоат транспортида йўлкира тўлашни автоматлаштирилган системасини жорий қилиш билан шуғулланадиган компаниянинг раҳбаридир.

Аҳрор Маҳмудов Uzcardнинг раҳбари бўлиб қолган.

Озодлик Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов Uzcard брендининг 75 фоиз акциясига эгалиқ ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида жорий йилнинг 20 май куни хабар берган эди. Bankirlar.uz канали бу ҳақда шундай дейилган эди:

“Очиқланадиган маълумотлар базасидаги маълумотларга кўра, "UZCARD" бренди остида фаолият олиб борувчи "Yagona umumrespublika protsessing markazi" МЧЖ таъсисчилари таркиби янгиланган. Хусусан, жамиятнинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқи жисмоний шахс Маҳмудов Аҳрор Аброровичдан, бошқа жисмоний шахс - Турсунов Ойбек Батирович тасарруфига ўтган”.

Каналнинг хабар беришича, "Yagona umumrespublika protsessing markazi"нинг 25 фоизига эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон банклари Ассоциациясига тегишли бўлган. Янгиланган маълумотлар базасида эса бу эгалик ҳуқуқи МЧЖнинг ўзига тааллуқли деб кўрсатиб қўйилган.

Bankirlar.uz бундай ҳолат, яъни МЧЖнинг ўзига ўзи таъсисчи бўлиши қонунчиликка зид эканини таъкидлаган.

Аввалроқ 95 фоиз улуши Ойбек Турсуновга тегишли бўлган Promadik Invest компанияси “Капиталбанк” акцияларининг 36 фоизини сотиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG