Бишкек суди ҳукми: Журналист Бобомурод Абдуллаев 8 сентябргача ҳибсда қолади
10 август куни Бишкекда ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилаш бўйича суд бўлиб ўтди ва суд ҳукмига кўра у 8 сентябргача ҳибсда қоладиган бўлди. Абдуллаев 9 август оқшомида Қирғизистон пойтахтидаги кафелардан бирида Ўзбекистон сўровига биноан қўлга олинган.