Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:41

Беларус мухолифати "ҳокимиятни халққа топшириш"ни талаб қилмоқда


Беларусдаги мухолифат намойишларида жабрланганлардан бири.
Беларусдаги мухолифат намойишларида жабрланганлардан бири.

Беларус президентлиги сайловида амалдаги президент Александр Лукашенконинг асосий рақиби бўлган Светлана Тихановскаянинг штаби ҳукуматни “ҳокимиятни халққа топшириш”га чақирди.

“Биз овоз бериш натижалари сохталаштирилганига қарши чиқаётган ва ўз ҳуқуқларини тинч йўл билан ҳимоя қилишга интилаётганларни қўллаб-қувватлаймиз”,- дейилади штабнинг Телеграм-каналида эълон қилинган баёнотда.

Баёнот давомида: “Биз зўравонликка қаршимиз ва ҳокимиятдан тинч фуқароларга қарши зўравонликларни тўхтатишни таклиф қиламиз. Биз ҳокимиятга ҳокимиятни тинч йўл билан, зўравонликларсиз халққа топширишни таклиф қиламиз”, - деб айтилади.

Аввалроқ Светлана Тихановская Беларусни тарк этгани ва айни пайтда Литвада экани хабар қилинган эди. Бу хабар ортидан Тихановскаянинг Беларус халқига норозилик намойишларини тўхтатиш тўғрисидаги видеомурожаати эълон қилинди.

Бироқ сайловда Лукашенконинг асосий рақиби бўлган номзоднинг штаби Тихановская Марказий сайлов комиссиясига овоз бериш натижаларини тан олмаслиги тўғрисидаги аризани топширишга борганида уни икки соат давомида Беларус махсус хизматларининг юқори лавозимли икки вакили босим остига олгани ва норозилик намойишларини тўхтатиш юзасидан мурожаатини телекамераларга ёзиб олганини иддао қилди.

Шундан сўнг Тихановская Марказий сайлов комиссияси биносидан чиқиб, йўқолиб қолган ва 11 август куни унинг дараги Литвадан топилган эди.

Сўнгги хабарларга қараганда пойтахт Минскда ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида норозилик намойишлари давом этмоқда.

Мухолифат беларусларни миллий забастовкага чақирмоқда.

Беларусда президент сайлови ғолиби амалдаги президент Александр Лукашенко бўлгани эълон қилингани ортидан 9 августда бошланиб кетган норозилик намойишлари 11 августга ўтар кечаси ҳам давом этди.

Ички ишлар вазирлиги 11 августга ўтар кечаси полиция билан содир этилган тўқнашувларда бир норози ҳалок бўлганини маълум қилди.

Намойишчилар “Лукашенко, кет”, деб ҳайқирдилар ва баррикадалар қурди. Полиция уларни шовқинли гранаталар ва резина ўқлар воситасида тарқатишга ҳаракат қилди.

XS
SM
MD
LG