Мактаб раҳбарлари синфхоналар шароитини ўқувчилар орасида масофа сақланишига мослаб қайта кўриб чиқсин; қўлларни мунтазам равишда ювиш жадвалини тузсин; қўл ювиш жойлари ҳозирлансин ва улар совун ва сув, шунингдек, ичимлик суви билан таъминлансин.
Бу ва шунга ўхшаш қатор вазифалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиққан қўшма қарор лойиҳасида назарда тутилган.
Икки вазирлик қарори пандемия шароитида таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисидадир.
Вазирликлар мактаблар олдига қўяётган вазифаларни бажарса бўладими? Саволни фарғоналик ўқитувчи ва блогер Баҳодир Элибоевга бердик.
Суҳбат давомида калта пайпоқ ва йиртиқ шим мавзуи ҳам муҳокама қилинди.