Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:32

Қува ҳокими OzodSuhbatда: Андижон йўли қачон очилиши номаълум (АУДИО)


Андижон ва Фарғона шаҳарлари ўртасидаги энг қисқа йўл ҳануз ёпиқ қолмоқда
Андижон ва Фарғона шаҳарлари ўртасидаги энг қисқа йўл ҳануз ёпиқ қолмоқда

Қуваликлар Мустақиллик кунини қандай байрам қилди? Шаҳрихон-Қува йўлини тўсишга ким буйруқ берган? "Икки қўшни вилоят ҳокимларининг ўзаро муносабатлари бузилгани йўл тўсилишига сабаб бўлди", деган гапларда қанчалик жон бор? Қувада ҳам битирувчилардан ишга кирганлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилиняптими? Қуванинг “Темир дафтари қанча камбағал қайд этилган?

Қува туман ҳокими Равшан Қурбонов (Туман ҳокимлиги расмий сайтидан)
Қува туман ҳокими Равшан Қурбонов (Туман ҳокимлиги расмий сайтидан)

Озодликнинг шу ва бошқа саволларига Фарғона вилоят, Қува туман ҳокими Равшан Қурбонов жавоб берди.

Андижон вилоятининг катта қисми, хусусан вилоят маркази, Шаҳрихон ва Асака шаҳарлари ва бу шаҳарлар атрофидаги юзлаб қишлоқлар аҳолисини Фарғона шаҳри билан боғловчи энг қисқа, энг оптимал йўл Қува тумани орқали ўтади. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган карантин туфайли ёпилган бу йул ҳануз ёпиқ қолмоқда. (Айни пайтда 373- Ўш-Тошкент магистрал йўли очиқ)

Ҳатто баъзи қўшни давлатлар ўзбекистонликлар учун ўз чегарасини очаётган бир пайтда нега икки қўшни вилоят ўртасидаги йўл автотранспорт учун ёпиқ қолмоқда? Бу савол Қува ҳокими Равшан Қурбонов билан ўтказилган суҳбатнинг ўзагини ташкил қилди.

Қува ҳокими OzodSubatда: Фарғона-Андижон чегараси қачон очилиши номаълум
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:30 0:00
Бевосита линк

Қува ҳокими Равшан Қурбонов Мустақиллик куни билан боғлиқ байрам тадбирлари эпидемияга қарши кураш шароитида туманда қай шаклда ўтказилганини айтиб берди.

Шундан сўнг Равшан Қурбоновдан Қува-Шаҳрихон йўлидаги вазият тўғрисида батафсил сўрадик. Ҳоким айтганларининг баъзи муҳим нуқталари:

  • Йўл очилгани йўқ. Тўғри, чегара ҳудуддамиз. Бу йўл давлат аҳамиятига эга, серқатнов йўқ. Карантин даври талаблари билан йўлнинг икки вилоят чегараси атрофидаги қисмида ўтказилган ишлар чоғида йўлга зарар етган. Шу кунда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти ва шунинг учун йўл ёпиқ турибди. Таъмирланиши лозим бўлган масофа 8 км.
  • Йўлнинг ёпиқлиги Қувадаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ эмас. Касалга чалинганларнинг барчаси соғайган. Туманни “яшил ҳудуд” деб ҳисобласа ҳам бўлаверадиган даражада.
  • Йўлни очмай туриш тўғрисида ҳеч ким, на Қува туман ҳокими, на Фарғона вилоят ҳокими қарор қабул қилган. Йўл очилишига монелик қилаётган биргина сабаб унинг таъмирталаблигидир.
  • Ғаниев (Фарғона вилоят ҳокими) ва Абдураҳмонов (Андижон вилоят ҳокими) ўртасидаги муносабатлар бузилгани оқибатида йўл ёпилиб қолди, деган гаплар асоссиз. Мен буни оддий инсон сифатидаям, раҳбар сифатидаям биламан.
  • Йўл фалон куни очилади, деб аниқ айта олмайман. Таъмир ишлари қачон битишига боғлиқ.

Ишга ёки ўқишга жойлашгани тўғрисида битирувчилардан маълумотномалар талаб қилинмаётгани тўғрисида

Озодлик Фарғона вилоятида мактаб директорлари битирувчилардан ўқишга ҳужжат топширгани ҳақида тасдиқнома, ўқишга ҳужжат топширмаган мактаб битирувчиларидан эса ишга жойлашгани тўғрисида маълумотнома талаб қилаётгани тўғрисида хабар қилган эди.

Қува ҳокими Равшан Қурбонов бундай деди:

  • Бизда бундай ҳолат бўлмади. Бунга ҳожат ҳам йўқ. Ёздириб олган билан бола ўқишга кириб қолмайди.
  • Бу йил туманимиз мактабларини 2800 йигит-қиз битирди. Ўтган йили баъзи мактабларимиз битирувчиларининг 80 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирган. Айримларида 30 фоизи кирди.
  • Битирувчиларни иш билан таъминлаш устида бош қотиряпмиз.

“Темир дафтар” ҳақида Қува ҳокими Равшан Қурбонов бундай деди:

  • Йил бошида туманнинг камбағаллик “темир дафтар”ига 1983 та оила киритилган. Туман аҳолиси 257 минг киши. “Темир дафтар” га киритилганлардан 1500 киши ишга жойлаштирилди ёки уларнинг оилавий тадбиркорлиги йўлга қўйилди. Булар ўз ихтиёри билан шу кунда дафтардан чиқарилди.

Ҳокимлар ва велосипед ҳақида

Қува ҳокими Равшан Қурбонов билан суҳбатни ёзиб олиш арафасида ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг бир неча киши билан велосипедда сайр қилаётгани акс этган суратлар пайдо бўлди.

Велосипед мавзуида Қува ҳокими Равшан Қурбонов бундай деди:

  • У суратларни мен ҳам кўрдим. Ҳар кимнинг ўз иши. "Шундай бўлсин, оммавий бўлсин", деган гап-сўз йўқ.

XS
SM
MD
LG