Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:13

Тадбиркор: Уч йил аввал буздирилган дўконларимизга на товон пули, на ўрнига ер берилди


Тўйтепа марказидаги бузилиб кетган дўконлар
Тўйтепа марказидаги бузилиб кетган дўконлар

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридан “OzodMikrofon”га қўнғироқ қилган тадбиркор Ориф Ходжаевнинг арз қилишича, 2017 йилда бошланган Нурафшон шаҳрини вилоят марказига айлантириш ишлари ортидан унга ва онасига тегишли бўлган бир нечта савдо дўкони бузиб ташланган, лекин ўрнига ваъда қилинган ер шу пайтгача берилмаган.

“Нурафшон шаҳар Х.Мирзаев кўчасида жойлашган савдо дўконларимиз 2018 йилда шаҳар хокимининг қарорига кўра бузилишга тушди. Ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Бирлик МФЙ ҳудудидан ўринга-ўрин ер берамиз, товон пули эвазига қўшимча ер берилади, деб қарор чиқарган эди. У ҳоким кейин Олмалиққа ҳоким бўлиб кетди. Бугунги кунга келиб бузилган савдо дўконим учун ер ҳам ажратиб берилмади, етказилган зарар ҳам қопланмади. Бунинг натижасида менинг мулк ҳуқуқимга жиддий зарар етказилди.

Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Бир мен эмас, дўконлари бузилган ўнлаб тадбиркорнинг ҳам ҳоли шу. Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан унинг чиқарган қарорларига амал қилмайдиган, тадбиркорларни зор қақшатадиган амалдорларининг бундай ғайриинсоний хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўришларини сўрайман”.

Тадбиркор: Уч йил аввал буздирилган дўконларимга на товон пули, на ўрнига ер берди!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:43 0:00
Бевосита линк

Озодлик 2017 йилнинг 14 апрелида Тўйтепа шаҳри марказидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари, озиқ-овқат ва халқ хўжалиги моллари билан савдо қиладиган тадбиркорларнинг дўконлари бузилиши бошлангани ҳақида хабар берган эди.

Тўйтепа шаҳри марказидаги тадбиркорлар дўконлари мажбуран буздирилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00

Тошкент вилояти Архитектура ва қурилиш бошқармасининг Тўйтепа туманидаги вакили Рамазон Шомуродов ўшанда Озодлик билан суҳбатда тадбиркорлар рози қилинишига ваъда берган эди.

“Биз тадбиркорларнинг ҳамма муаммосини оперативний ҳал қилиб беряпмиз. Уларга айтдик, қурилиш материалларингни бузиб олиб кетинглар, қурилиш фирмасини таклиф қилганмиз, шартнома қиласизлар қуриб беради, дедик. Товон пулининг ўрнига янги жойдан икки баравар қилиб берамиз”, деб айтган мулозим.

Аммо орадан уч йил ўтаётган бўлса-да, тадбиркорлар ҳозиргача бузилган дўконлари учун ҳатто ер берилмаганидан шикоят қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG