Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:51

Кадрлар сиёсати: Давлат идораларидаги ҳар икки ходимдан бири лавозимига нолойиқ


Давлат амалдорлари ва жамоатчилик вакиллари президент Мирзиёевнинг нутқини олқишламоқда
Давлат амалдорлари ва жамоатчилик вакиллари президент Мирзиёевнинг нутқини олқишламоқда

Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари ходимларининг 44 фоизи ўтган ҳафтада якунланган аттестация синовидан ўта олмади ва ишдан бўшатилди, 12 фоизи 6 ойдан сўнг яна синовдан ўтади.

Кадастр агентлигидаги раҳбар кадрларнинг 61 фоизи аттестациядан ўта олмагани жорий ой бошида маълум бўлган эди.

Таҳлилчилар давлат хизматчиларининг умумий профессионал савияси паст эканлигини кадрларни танлаш, тайёрлаш ва тайинлаш тизими йўқлиги билан изоҳламоқда.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ органларида ҳаммаси бўлиб 825 ходим (бўлим мудирларини ҳам қўшганда) ишлашини, аттестация синовларига 473 ходим жалб этилганини, шулардан 163 нафари синовдан ўтгани, 102 ходим шартли ўтгани, 208 нафари ўтолмаганини 16 декабрда хабар қилди.

Агентликка кўра, синовдан ўтганлар ишда қолди, шартли ўтганлар 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади, топшира олмаганлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

ФҲДЁ органларидаги 825 ходимнинг 353 нафари бола парвариши таътилида бўлгани ёки 3 ёшгача фарзанди бўлгани боис ,қонунчиликка мувофиқ имтиёз берилди. Уларнинг аттестациядан ўтиш муддати маълум муддатга кечиктирилади.

ФҲДЁ органлари жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтган.

Агентликнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Моҳидил Равшанова ўтказилган аттестациядан мақсад ходимларни бўшатиш эмаслигини таъкидлади:

Мақсад ходимларни ишдан бўшатиш эмас, уларнинг билим савиясини текшириш эди. Аттестация очиқ ва шаффоф ўтди.

"Мақсад ходимларни ишдан бўшатиш эмас, уларнинг билим савиясини текшириш эди. Аттестация очиқ ва шаффоф ўтди".

“Очиқлик ва шаффофлик” иборасини Моҳидил Равшанова суҳбат давомида бир неча бор такрорлади. Унинг айтишича, аттестациядан ўтаётган ходимларга умумий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича саволлар берилган.

“ФҲДЁ ходимлари хизмат вазифаси юзасидан суд, нотариат органлари билан ҳамкорликда фаолият юритишbга тўғри келади. Шунинг учун бу соҳалар юзасидан ҳам саволлар қўшилган. Асосий эътибор ФҲДЁ соҳасида ҳар куни дуч келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларга қаратилди”, деди Моҳидил Равшанова, - Қашқадарё вилоятидаги ФҲДЁ бўлимлари мудирларининг 70 фоизи аттестациядан муваффақиятли, қолгани шартли ўтди. Аттестациядан ўтолмаган оддий ходимлар эгаллаб келган лавозимларга танлов эълон қилинади, унда ишдан бўшатилганлар ҳам қатнашиши мумкин".

Моҳидил Равшановага кўра, аттестация натижаларидан норозилар йўқ:

Ходимлар ўзлари тан олди билмаслигини. Баъзан элементар саволларга ҳам жавоб бера олишмади.

"Ходимлар ўзлари тан олди билмаслигини. Баъзан элементар саволларга ҳам жавоб бера олишмади. ФҲДЁ ходимининг юридик билими юқори бўлиши керак. Фуқаронинг саволларига ҳар томонлама мукаммал жавоб бера олиши керак. Унинг иши ҳужжат тўлдриб қўйишдангина иборат эмас”.

Озодлик аттестациядан ўтолмаган икки ходим билан боғланди. Иккалови ҳам синовдан ўтолмаганини изоҳлашни истамади.

Бухоро вилоят, Олот туман ФҲДЁ бўлими мудираси Ойдин Набиева Озодликка оилавий сабаб туфайли аттестациядан ўтиш муддати кечиктирилганини билдирди. Мудиранинг айтишича, унинг қўл остида бир инспектор ишлайди, бироқ унинг аттестациядан ўтган-ўтмаганини айтишни истамади. Ойдин Набиеванинг айтишича, аттестация шаффоф ўтган:

“Аттестация қандай ўтаётганини онлайн кўриб турдик. Шаффоф тарзда ўтказилди. Саволлар ходимларга олдиндан бериб қўйилган эди. Ҳамма олдиндан ўқиб, тайёрланиб юрди. Аттестация пайтида бошқа савол берилгани йўқ, ўша - олдиндан берилган саволлар ичидан берилди. Жавобларниям эшитдик. Кўпчилик яхши тайёрланмаганига гувоҳ бўлдик. Балки ишимиз кўплигидандир. Бироқ ҳамма учун мен жавоб беролмайман”.

Кадастр агентлиги тизимидаги аҳвол янада аянчли

ФҲДЁ органлари ходимларининг 44 фоизи аттестациядан ўтолмаган, 12 фоизи шартли ўтган бир пайтда аҳоли билан ишлайдиган яна бир хизмат – Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги 346 раҳбар ходимнинг 61 фоизи аттестациядан ўтолмаган.

3 декабрда эса, агентликнинг туман-шаҳар филиаллари ходимлари аттестацияси бошланган.

Бундан ташқари “кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган”.

Бу маълумотларни Кадастр агентлиги 5 декабрда Телеграм-каналида тарқатган эди.

Садоқат - кадр танлашда бош мезон?

Давлат хизматларининг икки соҳасидаги ҳар икки ходимдан бирининг эгаллаб турган лавозимига яроқсизлигини таниқли журналист, 90- йиллар бошида Ўзбекистон президентининг Кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган Шароф Убайдуллаев давлатнинг кадрлар сиёсатида йўл қўйган хатоси оқибати деган фикрни билдираркан, бундай деди:

“Шу кунда Ўзбекистонда кадрларни селекция қилиш, уларни тайёрлаш, жой-жойига қўйиш механизми борлигидан хабарим йўқ. Ҳар ҳолда бундай гап бўлганини эшитмаганман”.

Шароф Убайдуллаевнинг фикрича, у ёки бу киши раҳбарлик вазифасига келар экан, ўзига ёқадиган, ўзига садоқатли одамларни танлаши кадр танлашдаги асосий мезон бўлиб қолган:

Ходим раҳбарга содиқ бўлса бўлди, раҳбарни бошқа нарса қизиқтирмаяпти.

“Ходим раҳбарга содиқ бўлса бўлди, раҳбарни бошқа нарса қизиқтирмаяпти. Шунинг учун қаторга қўшилиб қолган коррупционер то тепадаги "соябони" ишдан кетгунига қадар от чоптириб кетаверади. Уни тўхтатадиган ички тизим йўқ. Савод масаласи аллақачон четга суриб ташланган. Лавозимга мутахассислигига қараб тайинлаш деган нарса четга суриб ташланган”.

Ўзбекистон Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева ҳам президент Мирзиёевга ёзиб, 2019 йилнинг 4 августида Фэйсбукдаги саҳифасида эълон қилган очиқ хатида кадрларни танлаш ва уларни тақсимлашга доир мавжуд тизим ўзини оқламагани ҳақда ёзган эди.

“Сўнгги икки-уч кун мамлакатимиз кадрлар сиёсатидаги бўшлиқларни яна бир бор намойиш этди. Нима дейишингиздан қатъи назар, “кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади” деган машҳур ибора бугун ҳам, эртага ва ҳар доим ҳам долзарб бўлади. Сизнинг мансабдор шахсларга айтган гапларингиз шундан далолат берадики, ҳозирга қадар амалда бўлган кадрларни танлаш ва уларни тақсимлаш тизими ўзини оқламади ҳамда “Давлат хизматчилари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш вақти келди”.

Президент Мирзиёев 2019 йилнинг 3 октябрида “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

Ҳужжатга мувофиқ 2020 йилнинг 1 январидан давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ мустақил танловга таянган тизими синов тариқасида иш бошлаши маълум қилинганди.

XS
SM
MD
LG