Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:47

Қамалиб чиққан сардобалик: ҳаққини талаб қилганларни қаматаман, деб ошкора қўрқитиш бошланди!


Сардоба тошқинида зарар кўрганларга президент ваъда қилган уй ва пулни талаб қилиб, Тошкентга борган сардобаликлар, ноябрь, 2020
Сардоба тошқинида зарар кўрганларга президент ваъда қилган уй ва пулни талаб қилиб, Тошкентга борган сардобаликлар, ноябрь, 2020

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшайдиган 30 яшар Ихтиёр Очилов ўтган йил май ойида сув омбор тошқинида зарар кўрганларга президент ваъда қилган ёрдам пули хаста онасига ҳануз берилмаганини айтмоқда.

Айтишича, аввалига ўзи ва кекса онасига аталган уйни ҳам, Тошкентга бориб, Президент қабулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ қабулхоналарига 5 ой мурожаат қилгачгина олган ва бу орада 7 сутка ҳибсга ҳам ташланган.

Озодликка маълум бўлишича, И. Очилов Сардоба тошқинида уйи ва мулкини йўқотган, сўнгра ҳаққини талаб қилиш асносида ҳибсга ташланган 3 сирдарёликдир. Маҳаллий ҳокимият расмийлари бу ҳибслар борасида Озодликка ҳозиргача изоҳ бергани йўқ.

Озодлик билан суҳбатда Ихтиёр Очилов, 2020 йилнинг 1 майида Сардоба сув омборидаги техноген фалокат ортидан ўзи ва онасининг уйига ўта жиддий шикаст етгани, мол-мулки оқиб кетганини айтмоқда.

Унинг айтишича, жабрланганларга президент ваъда қилган уй жой ва ёрдам пулини олиш учун ойлаб турли давлат идораларига қатнаган ва бу аснода ҳибсга ҳам ташланган:

- Сардоба туман ИИБга чақириб, маҳалла котибаси устингиздан шикоят қилди, ҳақорат қилибсиз, деб 7 суткага қамашди. Уйга ёки бирорта ёрдам берадиган танишларга мурожаат қилишимга ҳам рухсат беришмади, телефонни олиб қўйишди. Суд қилиб, дарров қамаб юборишди, дейди Очилов.

У, қарийб 5 ой югургач, янги қурилган "президент уйлари"дан ўзи ва онасига уй берилгани, ўзи 40 миллион сўмлик сертификатни ҳам олганини айтмоқда. Аммо, онасига ажратилган ёрдам пули ҳануз берилмаган.

- Онамнинг "Дўстлик" маҳалласида уйи бор эди, касал бўлгани учун янги участкамда мен билан яшарди. Онамга ваъда қилинган 40 миллион сўмлик сертификат ҳали ҳам берилгани йўқ. Ҳозир онам хаста, даволатишга пул етказолмаяпмиз. Ўзингиз тасаввур қилинг, ҳамма ҳовлисида деҳқончилик қилиб, даромад қиларди. Деҳқончиликлар, мол қўйларни ҳаммасини сув оқизиб кетди, ҳеч кимда даромад йўқ. Менга шу пул онамни даволатишим учун жуда зарур, лекин ҳалиям берилгани йўқ, - деди Очилов.

Айтишича, ҳибсга ташланган биргина ўзи эмас ва шикоятчиларни қамаётган маҳаллий ҳокимият шу йўл билан аҳолини қўрқитмоқда:

- Қамалган битта мен эмас. Ҳозир тинмасдан ҳаққини талаб қилиб юрганларни шу йўл билан қўрқитишга ўтиб олишди. Туман ҳокимияти "бюджетда пул тугади!" деб телефонни қўйиб қўяпти. Халқ қўрқяпти. Вазирлар маҳкамасига борсак, киргизмаса! Президентга борсак, киргизмаса! Қамаб қўйса! Халқ қўрқиб қолган, ҳамма ёриқ тушган уйида қўрқиб ўтирибди энди, - дейди Очилов.

Қуйида Ихтиёр Очилов билан суҳбатни тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:13 0:00
Бевосита линк

Сирдарёлик фаоллар декабрдан буён вилоятда уй-жой талаб қилганлар ёки ўзларига аталган уйларни маҳаллий амалдорлар ўзлаштирганини даъво қилганларни ҳибсга олиш билан қўрқитиш амалиёти кузатилаётганини қайд этмоқда.

Жумладан, сирдарлик ҳуқуқ фаоли ва блогер Хайрулло Қиличевга кўра, уй-жой талаб қилиб, маҳаллий ва республика ташкилотларига қатнаб юрганлардан камида 2 нафари ҳисга ташланган.

Бири Сардоба туманида яшайдиган аёл бўлиб, у 3 суткага ҳибс қилинган. (Озодликда бу аёл шахсига оид маълумотлар бор, ҳозирча ошкор қилинмаётир - таҳр.)

Яна бири Сардоба сув омбори фалокатида зарар кўрган ва 7 суткага ҳибс қилинган 34 яшар оқолтинлик Муроджон Мамарайимовдир. 14 январь куни Озодлик бу оқолтинлик ҳақида хабар берган эди.

Мамарайимов ҳибсга олинишидан бироз аввал, унинг жабрланганларга аталган уй-жойлар маҳаллий амалдорлар томонидан ўзлаштириб юборилганига оид фактларга эга экани ҳақидаги видеомурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Қиличев вазиятнинг бу даражага келишига сабаб, коррупция иддаоларида асос борлиги ва муҳими буни жабрдийдалар кўриб-билиб турганида, деб ҳисоблайди.

Озодлик билан суҳбатда Қиличев, энг бошида баъзиларга асоссиз, баъзиларга таниш-билишчилик, коррупция йўли билан уй ва пул тарқатиш ҳолатлари кузатилди, шу боис ёрдам пули ёки уй-жойни тўлиқ ололмаганлар шикоятидан қайтмаётир, деб таъкидлади.

Натижада шикоятидан қайтмаганларни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг "майда безорилик" ёки "ҳокимият вакилига бўйсунмаслик" айби кўзда тутилган моддалари билан айблаб, 3 суткадан 7 суткагча муддатга ҳибс қилиш амалиёти бошланди.

Хайрулло Қиличев, Сирдарё вилояти ҳокимлигига шу кунга қадар зарари қопланганлар сонига оид расмий маълумот сўраб, мурожаат қилгани ва шу кунда жавоб кутаётганини айтди.

Уйлари вайрон бўлган ўнлаб сардобалик, ҳукумат ажратган 40 миллион сўмлик ёрдам пули ва янги уй берилмагани даъвоси билан бунга қадар Тошкентга 6 марта юриш қилганди.

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида рўй берган техноген фалокат оқибатида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги минглаб аҳоли уйларини сув ювиб кетиб, бошпанасиз қолган эди.​

Расмий маълумотларга кўра, жами 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган, 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.

28 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида "Сардоба иши" бўйича 17 киши устидан ёпиқ маҳкама жараёни бошланган.

Айблов хулосасида ўтган йил 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган фожиа доирасида жами 45 миллиард сўмлик (тақрибан 4 миллион 280 минг АҚШ доллари-таҳр.) зарар аниқлангани ва бунинг бир қисми ундирилгани айтилган.

XS
SM
MD
LG