Юлия Навалная ҳибсга олинди
"Эхо Москвы" хабарига кўра, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийнинг рафиқаси Юлия Навалнаяни полиция ҳибсга олган. Сал аввал Навалная Пушкин майдонида кўринганди.
Москванинг "Пушкин майдони"да хавфсизлик кучлари катта сондаги оламонни тарқатиш учун резина таёқларни ишга солди.
"Настояшее время" мухбири воқеа жойидан хабар бермоқда.
Махачқалада 40 ортиқ одам ҳибсга олинди
Махачқалада Навалнийни қўллаб-қувватлаш намойишида 40 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор
"Кавказ Реалии" мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида "Черновик" газетаси журналисти Инна Хатукаева ва "Новое Дело" газетаси журналисти Мурод Мурадов ҳам бор.