Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:01

OzodMikrofon: 14 йиллик боғимизни бузиб, ўтин қилишди (ВИДЕО)


Азимовнинг айтишича, боғдаги ҳар бир туп токдан 40-50 кило узум ҳосили олинган
Азимовнинг айтишича, боғдаги ҳар бир туп токдан 40-50 кило узум ҳосили олинган

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан OzodMikrofon га боғланган Ғайратжон Азимов ҳосил бераётган боғи бузиб ташланганидан шикоят қилди.

Азимовга кўра, февраль ойи бошида у ва яна икки қўшнисининг жами 3 гектардан зиёд боғи бузилиб, дарахтлари ўтин қилиб олинган.

Воқеа жойидан Озодликка йўлланган видеода одамларнинг дарахтларни ўтин қилиб, араваларга ортиб кетаётгани тасвирланган.

10 февраль куни OzodMikrofon га боғланган ғиждувонлик Ғайратжон Азимов 14 йил аввал сотиб олинган боғи бузиб ташланганидан шикоят қилди:

- 1 гектар 30 сотих ерни 2007 йил аукционда 3 миллион 408 минг сўмга баҳолашган. Ўша вақтнинг пулига 5 тонна гўштнинг пули бўлган бу. Ота-онам аукционда қатнашиб, боғни шу пулга олишган. 30 йил муддатга ижарага берилган. Лекин 2010 йил оптималлаштириш деб, “каттароқ фермерга ўтказамиз” деб ариза ёздириб олган. Ҳар 2-3 йилда фермер алмашди. Биз солиқларни тўлаб, ердан фойдаланиб келганмиз. 2019 йил “Азиз Раҳим даласи” фермер хўжалигига ўтди. Шу фермерга ўтгач, низо келиб чиқди. “Солиқни бунча тўлайсан, банкка бунча пул қўясан, узумни менга берасан” деди. Кейин судга бериб, ерни бутунлай тортиб олиш ҳақида қарор чиқартирди. Февралнинг бошида боғдаги дарахтларни кесиб, ўтин қилишди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:57 0:00
Бевосита линк

Азимовга кўра, унинг икки қўшнисининг ҳам боғлари бузилиб, дарахтлари ўтин қилинган:

- Сардорники 1 гектар, унинг боғига гилос экилганди. 1000тача туп гилос бор эди. Некмурод Насимовники 90 сотих узумзор эди. Менинг боғимда 800 туп ток бор эди. Ҳаммаси ҳосилдор ток эди. Ҳар бири 40-50 килодан ҳосил берарди. 65 сотихга 50 туп ўрик ва 120 туп шафтоли эккандик, 4 йиллик ёш ниҳоллар эди. Учаламизни ҳам боғларимизни бузиб ташлашди. 14 йилда токзор қилдик. Эски дарахтлар ўрнига янги ниҳоллар экдик. Агротехника хизматлари қилдик. Налогларни тўладик. Энди эса боғларимизни талон-торож қилишди. Ҳозир қора ернинг ўзи қолди.

Азимов ва унинг қўшнилари воқеа жойидан Озодликка йўллаган видеода одамларнинг боғдаги дарахтларни кесиб, ўтин қилиб, аравага ортиб кетаётгани акс этган.

Ғиждувонда учта боғ бузилиб, ўтин қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:57 0:00

“Кўп йиллардан бери боғдорчилик билан шуғулланиб келар эдик. Ҳосилдор боғларимизни ўзбошимчалик билан вайрон қилишди. Битта ниҳолни ўстириш учун неча йил керак бўлади. Аммо бизнинг кўп йиллик меҳнатимизни бир зумда йўқ қилишди”, дейди Ғайратжон Азимовнинг қўшниларидан бири.

Озодлик “Азиз Раҳим даласи” фермер хўжалиги раҳбарлари билан боғлана олмади.

Ғиждувон туман ҳокимлигининг Озодлик боғланган мулозими учта боғнинг бузилиши ҳақида суд қарори чиққани ва МИБ ходимлари суд қарорини бажарганини айтиш билан чекланди.

XS
SM
MD
LG