Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:54

“Снослар” бўйича ноқонуний қарор қабул қилишда Андижон, товон пули тўламасликда Тошкент биринчи ўринда


Бузилган уйлар эгаларининг фақат 45 фоизига товон пули тўланган.
Бузилган уйлар эгаларининг фақат 45 фоизига товон пули тўланган.

Ўтган йили бузилган уйларнинг 55 фоизига товон пули тўланмаган. Бу борада АОКАда ўтган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

Расман билдирилишича, уйи бузилган мулкдорларга давлат 400 миллиард сўмдан кўпроқ қарз бўлиб қолган. Бу қарзнинг фақат 202 миллиард сўми тўланган.

АОКАда ўтган брифингда Бош прокуратура расмийси "снос"лардан кўплаб фуқаролар моддий ва маънавий зарар кўргани ҳақида маълумот берди.

“2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийиб 443 млрд. сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд. сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос”,- деб билдирди Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов.

Унга кўра, тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд. сўми нақд пул, 10,7 млрд. сўми ер бериш, 39,2 млрд. сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд. сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

Абдураҳим Муҳиддинов “снослар” бўйича энг кўп ноқонуний қарор Андижонда қабул қилингани ва уйи бузилганларга товон пули тўламаган энг асосий ҳудуд Тошкент шаҳри эканини ҳам айтди.

“Ер эгасининг розилиги олинмаган, ижарачи билан келишилмаган, тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарори ёки ҳукумат қарори чиқарилмаган, Адлия органларининг ижобий хулосаси олинмаган, келишувлар нотариал тасдиқланмаган қарорлар энг кўп Андижон вилоятида қабул қилинган”,-деди расмий.

Ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1та қабул қилинган.

Бунинг оқибатида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 1 338 та мулк эгасидан ҳукумат 221,5 млрд. сўм қарздор бўлиб қолган. Бу эса мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузиш қаторида сифатланиши мумкин.

Абдураҳим Муҳиддиновга кўра, маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада “снос” қилинган уйларнинг эгаларига тўланиши шарт бўлган маблағларнинг қолдиғи мавжуд. Шунга қарамай, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 49 млрд. сўм, Сирдарёда 51 млрд. сўм, Қашқадарёда 17 млрд. сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд. сўм, Жиззахда 7 млрд. сўм, Самарқандда 5 млрд. сўм, Фарғонада 2,4 млрд. сўм ва Андижонда 2 млрд. сўм қарздорлик қопланмаган.

"Снос”лар масаласида Ўзбекистон бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринда экани тўғрисида Озодлик аввал ҳам хабар берган эди. Шу кунгача Тошкентда бу жараён якунланган эмас.

Айни пайтда ҳам пойтахт Тошкентда “Мовий гумбазлар” хиёбони ва шу номдаги тарихий кафе биноси бузилиши режаси эълон қилинган эди. Бунга қарши қатор тошкентликлар норозилик акциялари ўтказмоқда.

Ортиқхўжаевнинг “Мовий гумбазлар” хиëбонини бузиш режаси норозиликка сабаб бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:03 0:00

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг билдиришича, тарихий “Мовий гумбазлар” ўрнига “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши режалаштирилган.

2020 йилнинг декабрида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш мақсадида “снос”ларга мораторий эълон қилишни таклиф этди. Аммо бу таклиф шу кунгача ҳукумат томонидан эътироф этилмади.

Озодлик радиоси Ўзбекистоннинг турли минтақаларида аҳоли уйлари ва тадбиркорлик объектлари ноқонуний бузилгани ортидан келиб чиққан норозиликлар тўғрисида кўплаб мақолаларни эълон қилган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG