Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:18

“Аудит “Оҳангароншифер” АЖни сунъий банкрот қилинган деб топди, аммо натижа йўқ!”


2019 йилнинг июлида уч ой маошсиз қолган "Оҳангароншифер" ишчилари завод дарвозасини сваркалаб¸ норозилик билдирган эди.
2019 йилнинг июлида уч ой маошсиз қолган "Оҳангароншифер" ишчилари завод дарвозасини сваркалаб¸ норозилик билдирган эди.

Тошкент вилоятидаги “Оҳангароншифер” акциядорлик жамиятининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси Озод Хушназаровнинг OzodMikrofonга арз қилишича “New Global Professionals” аудит ташкилоти тафтиш ўтказиб, корхона қасддан ва сунъий банкрот қилинганини аниқлаб, Ўзбекистон давлат акативларини бошқариш агентлигига тақдим қилган. Аммо шу пайтгача агентлик бу масалани ҳал қилмаяпти.

“Аудит “Оҳангароншифер” АЖни сунъий банкрот қилинган деб топди, аммо натижа йўқ!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:24 0:00
Бевосита линк

“Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз навбатида сунъий банкрот қилганларни судга, прокуратурага бериши керак. Агар судга берса банкротлик тўғрисидаги иш тугайди. Прокуратура эса сохта банкротлик иши бўйича жиноят иши қўзғаши керак.

Давлат активларини бошқариш агентлиги мактуби.
Давлат активларини бошқариш агентлиги мактуби.

Биз агентликка мурожаат қилсак, Тошкент вилояти прокуратурасига бердик, деяпти. Лекин прокуратура 2020 йил 5 августда жиноят иши қўзғаган. Ҳамма гап шундаки мана 8 ой бўляпти бу жиноят иши боши берк кўчага кириб қолган. Биз бу ҳақда юқори ташкилотларга хат ёзяпмиз. Хатлар яна айланиб пастга келяптида, ҳеч нарса ҳал бўлмаяпти.

Бу ерда 500 нафар ишчи ва улар оиласининг тақдири хавф остида турибди. Агар улар ишини йўқотса бу жуда оғир бўлади.

Корхонани “Mega Golden Hous” МЧЖ сунъий банкрот қилмоқчи бўляпти. Шаҳар ҳокимига айтсак, мен бу ишга аралаша олмайман дейди. Прокуратурага айтсак, буни орқасида катта одамлар бор экан, менга тинчлик керак, дейди. Оддий меҳнаткаш ишчиларнинг тақдири билан ҳеч ким қизиқмаяпти. Вилоят ҳокимига бориб учрашдик, ундан ҳам натижа бўлмади!”

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG