Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил касаба уюшмаси фонар ëруғида тузилди
Ўзбекистондаги илк мустақил «Халқ бирлиги» касаба уюшмаси фаоллари шу ҳафта давлат рўйхатидан ўтиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилишларини айтишмоқда. Сирдарë вилоят, Сардоба туманидаги Indorama Agro МЧЖ ишчи-хизматчилари 19 март куни мустақил касаба уюшмаси Таъсис қурултойини ўтказган эди.