Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:45

“МИБ ички ишлар билан уйимни бузгани келяпти!”(ВИДЕО)


Шоҳида Каримова.
Шоҳида Каримова.

Қашқадарё вилоят, Чироқчи туман, Чилжувит қишлоғида яшайдиган Шоҳида Каримова OzodMikrofonга қўнғироқ қилиб, 22 апрель куни оиласи билан кўчада қолиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

“МИБ ички ишлар билан уйимни бузгани келяпти!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:40 0:00

44 яшар Шоҳида Каримованинг айтишича, у МИБнинг Чироқчи тумни бўлимидан 22 апрель куни уйи бузилиши ҳақида огоҳлантириш хати олган:

“Мен эрим билан “Муродов Шарофиддин Баратович” фермер хўжалигида ўтган йилгача ишлаб келдим. Ўтган йили туман ҳокими сув чиқмайдиган ерга пахта экасан деди. Биз, кучимиз етмайди, эколмаймиз дедик. Кейин ҳоким еримизни олиб қўйиб, “Раҳим” фермер хўжалигига қўшиб юборди. 28 гектарга ғалла, 26 гектарга пахта экувдик. Еримизни олиб қўйган бўлса ҳам, ўз чўнтагимиздан расход қилиб, ғалла ва пахтани етилтириб топширдик. Кейин МИБ ходимлари келиб еримизни олиб қўйди. Бир сўм ҳам даромад қилмадик. Шунча йил ишлаб, лалми сувсиз ердан яшаш учун тўрт хонали уй қурган эдик. Учта болам ва эрим билан ўша ерда яшаб турган эдик. Тўғри, кадастр қилмаганмиз, ҳоким қилиб бермаган, ҳужжати йўқ. Эртага МИБ милиция билан келиб ўша уйимни бузиб ташлар экан. Менга ёрдам беринглар, болаларим билан кўчада қоламан, бошқа уйим жойим йўқ. Атрофда менга ўхшаб ҳужжатсиз қурилган уйлар кўп, лекин фермернинг даъвоси билан фақат менинг уйимни бузишмоқчи”.

“Эртага МИБ ички ишлар билан уйимни бузгани келяпти!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:46 0:00
Бевосита линк
МИБ Чироқчи тумани бўлимининг огоҳлантириш мактуби
МИБ Чироқчи тумани бўлимининг огоҳлантириш мактуби

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG