Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:42

“100 гектар ерни халқдан тортиб олиб бир кишига берди. Халқ оч қоладиган бўлди”(ВИДЕО)


Лангар қишлоғи аҳли президентга мурожаат қилиб. оиласига мадад бўлиб турган лалми ерларини олиб қўймаслигини сўрамоқда.
Лангар қишлоғи аҳли президентга мурожаат қилиб. оиласига мадад бўлиб турган лалми ерларини олиб қўймаслигини сўрамоқда.

Қашқадарё вилоят, Қамаши туман, Лангар қишлоғида яшайдиган 36 яшар ўқитувчи Равшан Худойназаров OzodMikrofonга боғланиб, аҳолининг сўнгги илинжи бўлган, қора қозонини қайнатишга мадад бўлиб турган лалми ерлари олиб қўйилиб, бир фермерга бериб юборилганидан шикоят қилди.

Лангар қишлоғи аҳлининг президентга мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
Бевосита линк

“Бобом уруш ветерани эди. Ўшанга колхоз даврида оилангизга яраб турсин деб бир гектар лалми ер беришган эди. Биздан ташқари яна ўттиз кишига бир-бир ярим гектардан шундай лалми ер берилган эди. Одамлар ўша ерга арпа, буғдой экиб, ёғингарчилик яхши бўлган йилллари 2-3 центнердан ҳосил олиб, тирикчилигига яратиб турарди. Энди қишлоғимиздаги ўша 30 кишининг лалми ери олиб қўйилиб, бир фермерга чорвасини боқиш учун бериб юборилди.

“100 гектар ерни 30 кишидан олиб 1 кишига берди. Халқ оч қоладиган бўлди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:58 0:00
Бевосита линк

Мен ўзим ўқитувчиман, олтита болам бор, саккиз жонмиз. Дарс соатлари камлиги учун 600 минг сўм ойлик оламан. Бизнинг Лангарда бирорта корхона йўқ, бу ер сал бўлса ҳам рўзғоримизга мадад бўлиб турган эди. Энди ўшани ҳам кўп кўришди. Бошимизни энди қайси тошга урайлик. Бола-чақамизни қандай боқайлик, дашт-чўл бўлиб бекор ётган ер энди керак бўлиб қолдими? Халқни ҳам ўйлайдиган раҳбарлар борми?”

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG