Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:16

Ойликлар қисқарганидан норози “Indorama Agro” ишчилари "бетонка"да велонамойиш уюштирди (ВИДЕО)


Сирдарёда “Indorama Agro” МЧЖ сувчилари ойликлари қисқариб кетганига норозилик билдириб, велосипедда юриш қилди.
Сирдарёда “Indorama Agro” МЧЖ сувчилари ойликлари қисқариб кетганига норозилик билдириб, велосипедда юриш қилди.

Сирдарёда “Indorama Agro” МЧЖнинг ўнлаб ишчиси ойликлари қисқариб кетгани, меҳнат қонунчилиги бузилаётганига норозилик биллдириб, велосипедда юриш қилди.

Озодликнинг аниқлашича, воқеа 20 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида, Жиззах-Гулистон автомагистрал йўлида бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ўнлаб велосипедчи автомагистрал йўлда машиналар қатновига ҳалақит қилган холда ҳаракатланаётгани кўринади.

Машина ҳайдовчиларидан бири йўлда велосипедда кетаётган норозилардан бирини саволга тутар экан “нима бўляпти?”, деб сўрайди.

“Индорамани сувчилари, рабочийлари иш ташлашяпти. Ойлик камлиги учун. Ойлик 1 ярим миллион, қопламаяпти ҳеч нарсани”, - жавоб қилади велосипедда юришга чиққан норозилардан бири.

Ҳайдовчи “бизда айб нима унда?” дер экан, норози ишчи “сизларда айб йўқ, амалдорларни жалб қилиш учун чиқдик", дея жавоб қилади.

"Одамларни бир тийинга олмайди"

Озодлик мухбири велонамойишга чиққан ишчилардан бири билан суҳбатлашди.

Исми очиқланмаслигини сўраган ишчига кўра, норозилик акцияси ортидан "Indorama Agro" МЧЖ раҳбарияти ойликларни 2 миллион сўмга чиқаришни ва баъзи имтиёзларни ваъда қилган.

“Бугун юзга яқин ишчи, улар орасида сувчилар, оддий ишчилар Сардобанинг Истиқлол ҳудудидан ўтувчи Жиззах-Гулистон йўлида велосипедда юриш қилдик. Сабаби иш объёми бўйича ҳақ тўлаш бошланганидан кейин, ойлигимиз тушиб кетди. Бир миллион ҳам ойлик олмаганлар бўлди. Индорама одамларни бир тийинга олмайди. Олдин ойлик эди. Буғдой берарди. Индорамада бу нарса йўқ. Ҳозир мана бу чиқишимиздан кейин раҳбарият биз билан учрашиб, Сингапур билан ойлигимизни 2 миллионга чиқариш бўйича переговор кетаётгани, пахтадан бўшаган ерларни деҳқонларга бериб туриш масаласи ҳам кўриб чиқилаётганини айтди. Олдин шунақа эди-да”, - деди исми очиқланмаслигини сўраган “Indorama Agro” МЧЖ ишчиси.

Сингапурдаги Indorama гуруҳининг маҳаллий шўъбаси ҳисобланган “Indorama Agro” МЧЖ Сирдарёнинг Оқолтин ва Сардоба туманларида пахтачиликни ривожлантириш мақсадида ўтган йил иш бошлаган.

Бу туманларда 24 минг гектар пахта ва буғдой ери ширкатга 49 йилллик ижарага берилган. Европа тикланиш ва тараққиёт банки хулосасига кўра¸ 70 миллион долларлик ушбу лойиҳа Ўзбекистонда “пахтани етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ҳамда иш ҳақини оширишдан иборат”.

Озодлик ишчилари норозилиги юзасидан “Indorama Agro” МЧЖдан изоҳ ололмади. Ширкат Озодликнинг бундан олдинги мурожаатларини жавобсиз қолдирган эди.

Шу йил бошида Озодлик ширкатда оммавий қисқартириш бошланиб, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги юзлаб собиқ фермер ва пудратчи деҳқон иш ва даромад манбаидан ажралиш таҳдиди остида қолгани ҳақида хабар берган эди.

Озодлик суҳбатлашган ишчилар Indorama Agro Ўзбекистон меҳнат қонунларини бузаётгани, ўзига берилган ерларда ишлаб келган фермер ва деҳқонларни жазирама иссиқ ва қаттиқ совуқда “қулдек ишлатаётгани"ни даъво қилганлар.

Ўзбекистондаги илк мустақил касаба уюшмаси

Икки ой аввал Сирдарë вилоят, Сардоба туманидаги Indorama Agro МЧЖ ишчи-хизматчилари мустақил касаба уюшмаси Таъсис қурултойини ўтказишган.

Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил касаба уюшмаси фонар ëруғида тузилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:29 0:00

500 дан ортиқ ходимни ўзида бирлаштирган "Халқ бирлиги” Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил касаба уюшмаси бўлган.

Озодлик билан суҳбатда бўлган фаоллар мустақил касаба уюшмаси тузиш ғояси ишчиларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш эҳтиëжидан келиб чиққанлигини айтишганди.

"Indorama Agro" ширкатида сувчи бўлиб ишловчи Насиба Усканова кластерга ўтилганидан кейин ҳақ-ҳуқуқи поймол қилингани, янги тузилган касаба уюшмаси унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишига ишонишини таъкидлаганди.

Фаоллар бир ой ўтар-ўтмас, уюшмага аъзо бўлган ишчилар – собиқ фермерларга маҳаллий расмийлар ишдан бўшатиш, уларда қолган бир қисм ерни олиб қўйиш билан таҳдид қилинганини айтишган.

Норозиликлар

Ўзбекистон хусусий сектор корхоналарида ойлик маошларни вақтида ёки тўлиқ бермаслик сурункали муаммога айланган.

Ишчилар маошлар камлиги ёки ўз вақтида ололмагани учун норозиликлар бундан олдин ҳам бўлган.

Ўзбекистондаги энг йирик нефт ва газ компанияларидан бири “Жиззах петролеум” МЧЖ (Jizzakh Petroleum) ишчилари маошлари икки баравар қисқартирилганига норозилик билдириб, иш ташлаш қилган.

"Жиззах Петролеум" ходимлари иш ташлаш учун йиғилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:24 0:00

Маошларнинг вақтида берилмаслиги ўтган йил октябрида Қашқадарёнинг Ғузор туманидаги Uzbekistan GTL заводи қурилишида меҳнат қилаётган ишчиларнинг оммавий иш ташлаши ва тартибсизликларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG