Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:26
Ижтимоий тармоқда тарқалган сурат
Ижтимоий тармоқда тарқалган сурат

Бош прокуратура афғон ҳарбий ҳаво кучлари Ўзбекистонга ўтгани ҳақидаги ўз хабарига раддия берди

ТИВ: Афғонистон армиясининг 84 хизматчиси Ўзбекистон ҳудудига ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, 15 августда хабар қилишича, 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўлга олинган.

“Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган”, дейилган расмий хабарда.

Вазирликка кўра, Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилган.

Расмий хабар қилинишича, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилган, уларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бораётгани билдирилди.

Айтилишича, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилган.

“Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган”, дейилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Домино сингари қулаётган шаҳарлар

АҚШ қўшинлари Афғонистондаги охирги қўшинини олиб чиқиб кетишига уч ҳафтадан камроқ вақт қолган бир пайтда Толибон шимолий, ғарбий ва жанубий Афғонистоннинг катта қисмни эгаллаб олди. Экстремистик гуруҳнинг ҳужумлари сўнгги ҳафтада янада жадаллашди.

Жангари гуруҳ эгаллаб олган навбатдаги шаҳар Жалолобод шаҳри бўлди. Шаҳар бирор қаршиликсиз таслим бўлган. Бу ҳақда 15 август куни Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Аввалроқ, 14 август куни Афғонистоннинг тўртинчи йирик шаҳри ва Ўзбекистон билан қўшни вилоят маркази – Мозори Шариф толиблар назоратига ўтганди.

«Ҳозирда Жалолободда ҳеч қандай тўқнашувлар содир бўлмаяпти, чунки ҳоким толибларга таслим бўлди», деган жалолободлик расмий Reuters агентлигига берган интервьюсида.

«Толибонни киритиш тинч аҳоли ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли эди», деган расмий.

ТИВ: Ўзбек-афғон чегарасидаги вазият юмшади

2021 йил 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Расмий хабарга кўра, "кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган". Вазирликка кўра, бундай натижага "фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилган".

АҚШ кучлари элчихона ходимларини эвакуация қилиш учун Кобулга етиб келди

АҚШ кучларига қарашли ҳарбий вертолёт Кобулдаги Америка элчихонаси устида парвоз қилмоқда.
АҚШ кучларига қарашли ҳарбий вертолёт Кобулдаги Америка элчихонаси устида парвоз қилмоқда.

Якшанба куни АҚШ ҳарбийлари Кобулдаги дипломатик миссия ходимларини эвакуация қилишда ёрдам бериш учун Афғонистон пойтахтига кела бошлади.

CNN ва Bloomberg хабарига кўра, элчихона ходимларига ҳужжатлар ва тарғибот мақсадларида ишлатилиши мумкин бўлган ашёлар (Америка байроқлари)ни йўқ қилиш вазифаси юкланган.

Bloomberg манбасига кўра, бу одатий амалиёт.

Толибон Кобулга бостириб кира бошлади

Афғонистонда "Толибон" радикал гуруҳи жангарилари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кира бошлади.

Жангарилар шаҳарга ҳар томондан яқинлашмоқда, дея якшанба куни маълум қилди мамлакат Ички ишлар вазирлиги.

Толибон бир кун олдин Мозори Шариф шаҳрини ҳам босиб олди. Ҳозирда Афғонистон шимоли деярли тўлиғича толиблар қўлига ўтди.

Мозори Шариф Афғонистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ягона шимолий Балх вилояти маркази бўлади.

Хабарларга кўра, Мозори Шариф толибларга деярли жангсиз таслим бўлган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШ дипломатик миссияси аъзоларини АҚШнинг Кобулдаги элчихонасидан олиб чиқилишини таъминлаш учун Афғонистонга қўшимча 3000 аскар юборган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG