Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:45
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021

Президент сайлови: Бошланганидан 3 соат ўтиб, сайлов бўлиб ўтгани эълон қилинди

  • Якшанба куни Тошкент вақти билан соат 8:00 да мамлакат бўйлаб сайлов участкаларида Ўзбекистон президенти сайлови учун овоз бериш жараёни бошланди.
  • Овоз бериш соат 20:00гача давом этади.
  • Сайловда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси) дан ташқари 4 номзод - Алишер Қодиров (Миллий тикланиш партияси), Баҳром Абдуҳалимов (Адолат социал-демократик партияси), ягона аёл номзод - Мақсуда Ворисова (Халқ-демократик партияси) ҳамда Нарзулла Обломуродов ( Экологик партия) қатнашмоқда.
  • Марказий сайлов комиссияси 19 миллион 859 минг 127 сайловчи рўйхатга олинганини эълон қилган.
  • МСК Тошкент вақти билан соат 11 да президентлик сайлови бўлиб ўтгани тўғрисида баёнот берди.
  • Олий Суд раиси соат 15:00 гача саловда овоз бериш жараёни билан боғлиқ қонунбузарлик ёки низо ҳақида маълумот келиб тушмади, деб баёнот берди.

Тармоқ фойдаланувчилари сайлов кунида Ўзбекистонда Twitter ижтимоий тармоғи VPN-иловасисиз очилаётганини ёзмоқда.

Айни пайтда, Twitter оламида ҳам президентлик сайлови ҳақида турли хил фикрлар билдирилмоқда.

Аксарият тармоқ фойдаланувчилари овоз берганини хабар қилиб, бошқаларни ҳам овоз беришга жалб қилмоқда.

Аммо, сайловдан хавфсаласи пир бўлганлар ҳам бор.

Қашқадарёда ёш келин-куёв сайлов участкасига бориб, овоз берди.

"Халқ сўзи"нинг хабар қилишича, никоҳ тўйи сайлов кунига бегиланган.

Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан соат 11 да президентлик сайловини бўлиб ўтган, деб эълон қилди.

Расмий баёнотга кўра, бу пайтгача сайловчиларнинг 33,6 фоизи овоз берган ва қонунчиликка биноан сайлов бўлиб ўтган, деб ҳисобланиши учун 33 фоиз сайловчи овоз бериши лозим.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, соат 11:00 гача сайловчиларнинг 33,6 фоизи овоз бериб бўлган.

Марказий сайлов комиссияси билдирувида таъкидланишича, рўйхатга олинган 19 миллион 859 минг 127 сайловчидан 6 миллион 669 мингдан ортиғи овоз берган.

Соат 9 гача сайловчиларнинг фаоллиги Фарғона вилоятида (16,9 фоиз) ва Наманган вилоятида (14,9 фоиз) кузатилди.

Энг оз кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,2 фоиз), Тошкент вилоятида (8,1 фоиз) ва Навоий вилоятида (8,6 фоиз).

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG