Ўзбекистонда “тадбиркор” ва “меценат” деб таърифланадиган Абдувалиев ҳозирга қадар ўзи очиқ гапирмаган мавзу – сиёсат ҳақида ҳам фикр юритади ва хусусан, ўтган ой қайта сайланган Шавкат Мирзиёев ҳокимиятини “бошқа даъвогарлардан ҳимоя қилиш”га ваъда беради.