Мирзиёев билан учрашмоқчи бўлганим учун калтакландим ва қамалдим
35 ёшли Гулазам Мансурова блогер. У ўз саҳифаларида ижтимоий масалаларни кўтариб чиқади. Озодлик билан сухбатлашган Гулазам Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига Мирзиёевнинг биринчи президентлик даврида берилган эркинликлар иккинчи муддат бошланиши билан аста-секин тортиб олинаётганини гапирди.