Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас
Қозоғистондаги воқеалар шиддати мисли кўрилмаган даражада. Сўнгги бир кеча-кундузда вазият соат сайин ўзгарди. Президент Тўқаев КХШТдан ҳарбий ёрдамни 5 январь оқшомида сўради ва орадан бир тун ўтиб-ўтмаёқ, 6 январь тонгида Россия ҳарбийлари Қозоғистонга кириб келди.