Тошкентда светофорлар ишга тушгани хабар қилинмоқда
Шифохондаги оғир беморлар уланган электр қурилмалар движокка уланмоқда
Самарқанддаги шифохонада оғир ётган беморларга движоклар ёрдамида тиббий хизмат кўрсатилаётгани акс этган видео тарқалди.
Бишкекда таъминот тикланди, ҳаёт аввалги изига қайтди
Бишкекдаги Озодлик мухибирининг хабар қилишича, транспорт қатнови ҳам яхшиланган:
"Бишкекда ҳаммаси эски ҳолига қайтди. Ҳозир офисдан уйга қайтдим - кўчаларда светофорлар ишлаяпти, пробкалар йўқ, кўп қаватли уйларда лифтлар ҳам ишлай бошлаган".
Энергетика вазирлиги электр узилиши бир неча кун давом этиши ҳақида хабарларни рад этди
"Айрим ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда 3 кун электр энергияси бўлмайди” сарлавҳали асоссиз ва фейк хабар эълон қилинмоқда. Ушбу хабар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳозирги вақтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади", деб маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.