НАТО: "Бу халқаро ҳуқуқнинг ўта қўпол равишда бузилишидир"
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, Россиянинг Украинага ҳужумини кескин қоралади.
У бу ҳаракатни "халқаро ҳуқуқнинг кескин бузилиши ва шимолий альянс хавфсизлигига таҳдиддир" деб баҳолади.
Украина бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий қилинди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилди.
Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг мурожаати:
“Азиз ҳамшаҳарлар! Украинага агрессор ҳужум қилди. Снарядлар гумбурлаши Киевда ҳам эшитиляпти. Айни пайтда бизнинг энг катта душманимиз – бу ваҳима. Саботни йўқотмайлик. Энг муҳим инфратузилмалар фаолияти ва шаҳар ҳаётини таъминлашга жалб қилинмаган барча фуқаролар, уйингизда қолинг. “Эҳтиёт чамадони”ни ҳозирлаб қўйинг. Ҳужжатларни ва фақат энг зарур нарсаларни олинг. Зарурат бўлганида зудлик билан панагоҳларга етиб олишга тайёр туринг. Шаҳар маъмурияти – пойтахтда. Биз шаҳарнинг иш фаолиятини таъминлашда давом этяпмиз”.
"Настоящее Время" телеканалида жонли эфир: