Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:55

Уруш бошланди: Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт эълон қилди (ВИДЕО)

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин фуқаро борлиги, ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Украина Ташқи ишлар вазири: Россия агрессиясига қарши зудликда чора кўринг!

Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба халқаро жамоатчиликни Россия агрессиясига қарши зудликда чора кўришга чақирди:

1. Россияга қарши зудликда кучли санкциялар, шу жумладан SWIFT молиявий тўлов тизимини ўчириш чорасини қўллаш,

2. Россиянинг тўлиқ ва кенг кўламли равишда изоляция қилиш,

3. Украинага қурол ва ҳарбий техника етказиш,

4. Молиявий ёрдам бериш,

5. Гуманитар ёрдам бериш.

Украина ҳарбийлари: Россия самолётини уриб туширдик

Reuters агентлигига кўра, Украина ҳаво кучлари мамлакат шарқида Россия самолётини уриб туширган.

Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни "ҳақиқатга зид" деб рад қилмоқда.

"Ертўламиз болалар билан тўляпти"

Киевда қолаётган британиялик журналист Люк Хардинг: "Ертўламиз ёш болали оилалар билан тўляпти. Айримлари ўзлари билан бўёқ китобларини олиб келишган. Юрагинг эзилади", деб хабар қилди.

АҚШ президенти Жозеф Байденнинг баёноти

“Бугун бутун дунё Россия қуролли кучларининг провокация бўлмагани ҳолда, асоссиз қилган ҳужумидан жабр чекаётган Украина халқини қўллаб-қувватлайди. Президент Путин ғаразли урушни танлади, у даҳшатли инсоний талафотларга ва азоб-уқубатларга олиб келажак.

Бу ҳужум келтиражак қурбонлар ва вайроналар учун фақат Россия жавобгар. Қўшма Штатлар, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари якдил ва қатъий тарзда жавоб берадилар. Дунё Россияни жавобгарликка тортади.

Мен бугун вазиятни Оқ уйда туриб кузатаман ва миллий хавфсизлик бўйича жамоам орқали янгиликлардан мунтазам хабардор бўламан. Эртага “катта еттилик” бўйича ҳамкасбларим билан учрашаман, сўнгра Қўшма Штатлар, бизнинг иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз Украинага қарши ушбу ноўрин агрессия учун Россияга қарши ҳамда глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қандай чоралар қўллашини эълон қилиш учун Америка халқига мурожаат қиламан.

Биз, шунингдек, Шимолий Атлантика альянсига қарши ҳар қандай агрессиянинг олдини оладиган қатъий, ягона зарбамизни таъминлаш мақсадида ўз ҳаракатларимизни НАТОдаги иттифоқчиларимиз билан келишамиз.

Бугун оқшом Жилл иккимиз довюрак ва мағрур Украина халқи учун дуо қиламиз”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG