Ўзбек блогерлари Украинадаги уруш ҳақида
Таниқли блогер Шаҳноза Соатова, "бу галги уруш даҳшатини ҳаммамиз кўзимиз билан кўрамиз", деб ёзди.
Блогер бу гал "ахборот уруши ҳам қаттиқ бўлади", деб урғулади:
"Бу галги уруш хроникаларини биз газеталардан ўқимаймиз, радиодикторнинг таъсирли овози билан эшитмаймиз – мобил гаджетлар даврида ҳаммасини ўз кўзимиз билан кўрамиз. Ва албатта, алданамиз! Ахборот уруши ҳам қаттиқ бўлади чунки. Рус сайтлари фейкларга тўлди, Кремль пропагандаси ахборот урушида ҳамма усуллардан фойдаланади".
"Мухбир Далиев" Ташқи ишлар вазирлигини йўқлади:
"Асанов формати": Украина давлатчилиги хатарда қолди
"Кўз олдимизда дунё қайтиб эврилмайдиган бўлиб ўзгаряпти: Россия раҳбарияти қўшнисига очиқчасига тажовуз қиляпти, Украина давлатчилигининг мавжудияти сўроқ остида турибди, сиёсатдонлар касрига ўзбек ва уйғур сингари эгизак икки халқ – руслар ва украинлар бир-бирига душман бўляпти; қон тўкилишига сабаб бўлган бу душманлик энди осонликча унутилмайди. Украинадай гўзал давлат вайрон бўлаётганини кўриш одамнинг юрагини оғритади".
Муҳрим Аъзамхўжаев Путин шахсиятига эътибор қаратди:
"Гитлерга ефрейторлик, Путинга эса катта одамлар имзолаётган ҳужжатларни уёқдан буёққа ташийдиган кичкина одам бўлиш — ёрдамчилик кўпроқ хос ва мос эди. Катта ҳокимиятнинг бундай кичкина, майда одамлар қўлига тушиб қолиши ҳар доим фожиали тугайди".
Озодлик мухбири Владимир Ивахненко Киевдан хабар қилади:
- Бутун Украина бўйлаб – Луганскдан Житомиргача ҳарбий объектларга ракета зарбалари берилмоқда. Ракеталар портлаши бутун Киев шаҳрида эшитилиб турибди.
- Россия-Беларус қўшинлари Украина шимолида чегарани кесиб ўтди. Украина Мудофаа вазирлиги хабарномасига кўра, украин ҳарбийлари Россиянинг беш ҳарбий учоғи ва битта вертолётини уриб туширганлар, Счастье шаҳри (Луганск вилояти) ҳудудида душманнинг икки танки мажақланган. (Бу маълумотлар ҳозирча бошқа манбалар орқали тасдиқлангани йўқ).
- Россия армияси ракета зарбалари йўллашда давом этмоқда.
- Ракета зарбалари билан бир пайтда, маълум қилинишича, Россиянинг Қора денгиз флоти томонидан Азов ва Қора денгизларда десант ташлаш амалиёти бошланган. Николаев шаҳрида кучли ёнғинлар бўлмоқда.
- Эрталаб Одессанинг бир қисми электрсиз қолди. Харьковда ракета-артиллерия қуроллари таркиби йўқ қилинди. Шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига, хусусан, Киев яқинидаги Васильково авиабазасига киберҳужумлар бўлаётгани айтилмоқда.
- Белоцерков туманидаги (Киевдан 120 чақирим жанубда) ўқ-дори омборлари ва Вишгород туманидаги (Киевдан 20 чақирим) Украина Миллий гвардияси штабида портлаш ва ёнғинлар содир бўлди, Нежинда (Киевдан 150 километр) Давлат фавқулодда вазиятлар хизматининг уч ходими яраланди.
- Украина ғарбида Луцк ва Ивано-Франковск яқинидаги ҳарбий авиация базалари ракетадан ўққа тутилди. Киевнинг “Борисполь” аэропорти зарарланмаган, аэропорт ходимлари ва йўловчилар эвакуация қилинмоқда. Львов ва Киевда сиреналар янграмоқда. Львовдаги аэродромда портлашлар ва ёнғин бўляпти.
- Киев мэри Виталий Кличко барча таълим ва давлат муассасалари ёпилганини эълон қилди, шифохоналар кучайтирилган тартибда ишламоқда. Пойтахт йўлларида катта тирбандликлар кузатилмоқда. Метро одатий тартибда ишлаяпти.
Украинада урушнинг бошланиши. ВИДЕОХРОНИКА
Украинада ўққа тутилган шаҳарлар харитаси: