Киевдаги элчихона: эвакуация режасини ҳозирланяпти
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси, ўз расмий сайти орқали, бу давлатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат эълон қилди.
Унда мамлакатдаги вазият "кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб" эвакуация режаси ҳамда фуқаролар рўйхати тузилаётгани билдирилди:
- Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.
- Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.
- Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралади.
- Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз.
Харьковда портлатилган қурол-яроғ омбори
Киевдан чиқиш йўлида улкан тиқин пайдо бўлди
Одессада 6 киши ўлди, 19 киши бедарак
Украина ички ишлар вазирлиги Одессада 6 ҳарбий қурбон бўлгани, 7 нафари жароҳат олганини маълум қилди.
19 киши бедарак кетган.
Мариуполда 1 киши ўлди, 2 киши жароҳатланди.
Қуйида Украинанинг ўққа тутилган ҳудудлари харитаси:
Россия Мудофаа вазирлиги эса Украинанинг турли шаҳарларини ўққа тутаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди:
"Россия қуролли кучлари Украинадаги шаҳарларни ўққа тутмаяпти, тинч аҳолига таҳдид йўқ".