Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:47

Уруш бошланди: Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт эълон қилди (ВИДЕО)

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин фуқаро борлиги, ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Путин Украинага уруш эълон қилди

Россия ширкатлари акциялари нархи кескин тушиб кетди

Россиянинг Донбассдаги ҳарбий амалиёти бошланиши манзарасида котировкалар энг қуйи даража тушиб кетгани ортидан Москва биржаси барча бозорларда савдо тўхтатилгани ҳақида маълум қилди.

24 февраль тонгидан эътиборан Россиянинг барча ширкатлари акциялари шитоб билан арзонлаб бормоқда. Москва биржаси индекси 11 фоизга қулаган. Олди-сотти жараёнида катта саросима кузатилмоқда. Инвесторлар Украинага бостириб кирилган тақдирда, Россияга нисбатан Ғарб ваъда қилган янги кескин санкциялар жорий этилишидан хавфсирамоқда.

АҚШ доллари пайшанба тонгидан буён қарийб 3 рублга қимматлаб, 84 рублга чиқиб кетди. Рус рублининг бу қадар қадрсизланиши 2016 йил январидан бери кузатилмаган эди. Евро қиймати эса 2014 йил декабридан бери илк бор 95 рублдан ошди. Биржа томонидан ўрнатилган чекловлар туфайли курс ҳозирча бундан юқори кўтарила олмаяпти. Айни пайтда Forex бозорида доллар курси 90 рублдан, евро курси эса 100 рублдан ошиб кетди.

Рубль қадрининг бу қадар пастга тушиши, кузатувчиларга кўра, яна инфляция даражасининг ошишига сабаб бўлмаслиги мумкин эмас. Ўз навбатида, бу ҳолат аҳоли даромадларида салбий акс этади.

Пайшанбага ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудида “махсус ҳарбий амалиёт” бошланганини эълон қилган. Бундан мақсад, Путин таъбирига кўра, “Киев режими томонидан саккиз йилдан бери таҳқирланиб, геноцидга дучор қилиниб келаётган одамларни ҳимоялаш”, “Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш” ҳамда “тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан Россия Федерацияси фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятларни содир этганларни судга тортиш”дир.

Еврокомиссия уруш масъулиятини шахсан Путинга юклади

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен бугунги Европада уруш қўзғаш масъулиятни президент Путинга юклади.

"Биз Россия иқтисодининг стратегик секторлари учун муҳим технология ва жаҳон бозорларига кириш йўлларини тўсамиз. Россия иқтисодининг пойдвеори ва замонавий технология қурбини заифлаштирамиз. Бундан ташқари, Россиянинг ЕИ ҳудудидаги ҳисобларини музлатамиз ва Россия банкларининг Европа молиявий бозорига киришини тўхтатамиз".

Лукашенко: Учига чиққан аблаҳлар! Украинадаги амалиётга алоқамиз йўқ

Белорус президенти Александр Лукашенко, ўз ҳарбийлари Украинадаги ҳарбий амалиётда қатнашаётганига оид хабарларни инкор қилди:

"Эрталаб соат 5 га яқин Россия ва Белорусга туташ Украина чегарасига рус қўшинлари ҳужум қилди, уларни Белорус қўллаяпти", деган хабарни ўқидим. Учига чиққан аблаҳлар! Бизнинг қўшинларимиз бу амалиётда ҳеч бир шаклда қатнашмаяпти".

Россия ва Белорус қўшинлари февралда Белорус ҳудудида қўшма машғулот ўтказди. Машқлар тугагач, рус қўшинлари Белорусда қолган.

24 февраль куни эрталаб, ҳарбий танклар Белорус ва Украина ўртасидаги чегарани кесиб ўтгани хабар қилинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG