Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:19

Уруш бошланди: Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт эълон қилди (ВИДЕО)

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин фуқаро борлиги, ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Бомбаланган ҳарбий аэродром

Украина шарқидаги Николаевск аэроклуби раҳбари бугун тонгда бомбаланган ҳарбий аэродромга бориб, манзарани тармоқларга узатди:

"Путин ва Россия тарафдорлари кўриб қўйинг, нималар бўлаяпти! Портлашлар ҳали ҳам эшитиляпти".

Бу аэродромда ҳарбий самолётларни таъмирловчи 299 ва 204-бригадалар жойлашган эди.

Ҳозирча бомбалаш оқибатлари ҳамда қурбонлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Қримдан Украинага кириб келаётган ҳарбий техника

Украина чегара хизмати, Қрим ҳудудидан кириб келаётган ҳарбий машиналар муҳрланган видеоларни тақдим қилди.

Бу тасвирларни чегара постига ўрнатилган камералар қайд этган.

Чегара хизматининг маълум қилишича, Луганск, Сумск, Харьков, Чернигов и Житомир вилоятларидаги чегара постлари, соқчилар ва ўтказиш пунктларига ҳужум қилинган.

Ҳужумда артиллерия, оғир техника ва ўқотар қуроллардан фойдаланилган.

Бомбаланган Киев. Озодлик мухбири йўллаган суратлар

Россия тажовузига Шарқий Европа қандай муносабат билдирди?

  • Чехия бош вазир Петр Фиала лисонида Россиянинг хатти-ҳаракатларини “северен давлатга қарши ўринсиз агрессия акти” деб атади. Ҳукумат хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди.
  • “Уруш биз ўйлаганимиздан кўра яқин. Том маънода. Уруш биз тан олишимиз мумкин бўлганидан ҳам яқинроқ. Биз Украина дастакларкан, ўз мамлакатимизни ҳимоя қиламиз”, деди Чехия ички ишлар вазири Вит Ракушан.
  • Россияга хайрихоҳлиги айтиладиган президент Милош Земан изоҳ берганича йўқ. У маҳаллий вақт билан соат 11.00 да миллатга мурожаат билан чиқиши кутилмоқда.
  • Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто уруш – энг ёмон сценарий эканини айтди, бироқ Россияни тўғридан-тўғри қоралашдан ўзини тийди. Умуман, юқори мартабали венгер мулозимларидан ҳозирча ҳеч бири қораловчи мазмунда баёнот бергани йўқ. Президент Виктор Орбан бугун ЕИ лидерларининг шошилинч саммитида қатнашиш учун Брюсселга келади.
  • Польшада Украинадан қачиб келаётган одамларни қабул қилиш учун махсус масканлар ташкил этилмоқда, қочқинлар овқат, тиббий ёрдам ва зарур ахборот билан таъминланмоқда. Аввалроқ Польша НАТОдан аъзо мамлакатлардан бирига таҳдид бўлган пайтда шошилинч маслаҳатлар олиш имконини берувчи 4-моддани фаоллаштиришни илтимос қилган эди.
  • Латвия ҳам НАТОга айни илтимос билан чиқди ва Россияни “Украина суверенитетига, унинг халқи ва демократиясига қарши ҳарбий тажовуз”ни тўхтатишга чақирди
  • Литва фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди.
  • Молдова фавқулодда ҳолат тартибини жорий этмоқда ва, президент Майя Сандуга кўра, Украинадан ўн минглаб одамни қабул қилишга тайёр. Молдова ОАВлари хабар беришича, мамлакатнинг Украина билан чегарасида ўнлаб автомобиллар тўпланиб турибди.
  • Руминия медиаси хабарларига кўра, мамлакат украин қочқинларини қабул қилишни бошлаган. ОАВлар, маҳаллий ҳукумат идораларига ҳавола берган ҳолда, сўнгги кунларда Украинадан 300 га яқин киши келгани ҳақида ёзмоқда.
  • Президент Клаус Йоҳаннис аввалроқ Россиянинг хатти-ҳаракатларини “халқаро қонунчиликнинг, Украина суверенитети ва яхлитлигининг қўпол равишда бузилиши” деб атаган эди.
  • Болгария ташқи ишлар вазири Теодора Генчовска ҳам ўхшаш мазмунда баёнот берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG