Украина президент девони: 40 ҳарбий қурбон бўлди
Президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович, Россия бошлаган ҳарбий амалиёт натижасида, шу пайтгача камида 40 ҳарбий ўлганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳарбийлар асосан тонги ракета ва авиация ҳужумлари пайтида ўлган, аммо қурбонлар асл сони бундан кўп бўлиши мумкин.
У бу ҳужумлар ҳозирча украин армияси ҳарбий қудратига жиддий зарар етказа олгани йўқ.
Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилади, соат 07.00 ҳолатига:
- Россия ҳарбийлари Луганск вилоятидаги икки қишлоқ – Городишче ва Меловоени ишғол қилди,
- Хмельницкий ва Винница вилоятларида артиллериядан ўққа тутилган ҳарбий қисмларда ёнғин бошланган,
- Луцкда телеминора портлатилган,
- Днепропетров вилоятининг Краснополье ва Марганец шаҳарларидаги ҳарбий омборларда ёнғин бўлмоқда
- Киев вилоятининг Бровари шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмда ёнғин.
- Кейинроқ соат 07:20 ҳолатига Луцкдаги аэродром ўққа тутилгани, шунингдек, бошқа омборларда ёнғин чиққани ҳақида маълумот пайдо бўлди:
- Луцк шаҳри аэродромига зарба берилган (ДФВВнинг бир ходими яраланган),
- Полтава вилоятининг Радушчино қишлоғидаги, Черкас вилоятининг Россошков қишлоғидаги ҳарбий омборлар ёнмоқда,
- Львов вилоятининг Каменка Бужская қишлоғидаги ҳарбий қисм ўққа тутилган,
- Житомир вилоятининг Ивница қишлоғидаги ҳарбий қисм ҳудудига снаряд тушган,
- Ивано-Франковскда ҳарбий қисмга снаряд тушган.
Киевда бомбаланган ҳудудлар
Reuters мухбири Киевдаги Васильковская кўчасида, Борисполь аэропортидан 3 километр нарида, ракета билан урилган ҳудудни тасвирга олди.
Банкомат ва Киевдан чиқиш йўлларида тирбандлик кузатилмоқда
Украинанинг йирик шаҳарларида аҳоли банкомат ва автомобилга ёқилғи учун навбатда турибди.
Қуйидаги суратда Киевдаги манзара акс этган: